Home / 2020 (page 38)

Yearly Archives: 2020

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутар эдилар ва бошқаларни ҳам шу куни рўза тутишга буюрар эдилар. Рамазон ойининг рўзаси фарз қилингандан сўнг Муҳаррам ойида тутадиган рўзани тарк этдилар». Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 60/II Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …

Batafsil

«Ўзбекистоннинг илмий шон-шарафини қайта тиклаш борасидаги қарорлар тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзилади»

Ёлғиз Аллоҳга ҳамду санолар, ўзидан кейин набий келмайдиган зотга, у зотнинг оиласи ва жамоасига саловоту саломлар бўлсин. “Шайхулислом” ва “Ҳидоят даҳоси” дея шарафланган Имом Мотуридий Мовароуннаҳр минтақасидаги аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг улуғ фақиҳларидан бири эди. Зеро, унинг ўзи Абу Ҳанифага нисбат берилувчи ҳанафий мазҳабида бўлишига қарамай, Мовароуннаҳр диёрида яшовчи …

Batafsil

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ – ИСЛОМГА ЗИД ҲАЁТ ТАРЗИ ДЕМАКДИР

Ер юзи ҳамда инсоният обод ва фаровонлиги учун самодан нозил қилинган Илоҳий дин Ислом, ҳақиқатан тинчлик ва эзгулик динидир. Бу диннинг икки буюк манбаси: Қуръони карим оятлари ва муборак ҳадисларни ўқиб ўрганган, улар билан танишиб чиққан ҳар қандай киши Ислом динининг эзгулик ва тинчлик дини эканига ишонч ҳосил қилиши аниқ. …

Batafsil

Абу Мансур Мотуридийнинг қандай асарлари бор?

Аҳли сунна вал жамоанинг икки ақидавий йўналишидан бири мотуридия мазҳаби ҳисобланади. Бу мазҳаб асосчиси Абу Мансур Мотуридий шаръий илмларнинг учта йўналиши бўйича асарлар таълиф этган: Тафсир; Усулул фиқҳ; Ақоид. Тафсир йўналиши бўйича “Таъвийлоту аҳли сунна” (Аҳли суннанинг тушунтиришлари) номли улкан тафсир ёзган. Бу тафсирда Қуръон оятлари тафсиридан ташқари эътиқодга, усулул …

Batafsil

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДАГИ ФИҚҲИЙ ҚАРАШЛАР

Бутун Ислом оламида Қуръони каримдан кейинги манба деб тан олинган “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” ҳадис тўплами Имом Бухорийнинг узоқ йиллик меҳнатининг самараси бўлиб, саҳиҳ ҳадислар билан биргаликда шариатдаги нафис дурдоналарни ҳам ўз ичига қамраб олган. Шулардан бири, Имом Бухорийнинг ушбу асари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан фиқҳий ҳукмларни чиқариб олишда кўпгина фойдаларни …

Batafsil

МУБОРАК АШУРО ОЙИНИНГ МУБОРАК ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳозирги ойларимизни номлари тақвимларда «муҳаррам» деб ёзилсада, бизни доно халқимиз неча асрлардан бери бу ойларни «ашуро» (араб т. «ўн кунлик») ойи деб улуғлаб келган. Шунинг учун ҳам шундай  улуғ, муқаддас, фазилатли ойларнинг ҳурмат-шарофатларидан, муқаддас пок Ислом динимизга бўлган беқиёс меҳри юзасидан, пайғамбарларимизга бўлган камоли эҳтиромидан ва чексиз ҳурматидан ота-бобокалонларимиз ўзларининг шакардан ширин …

Batafsil

НАРУН ВАҚҚОДУН(ЁНДИРУВЧИ ОЛОВ) ДЕЯ ТАЪРИФЛАНГАН АЛЛОМА

Алломанинг тўлиқ исми Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъа асғор ибн Масъуд ибн Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Жамолиддин Убайдуллоҳ Маҳбубий Бухорийдир. Катта Содруш шариъа, Тожуш шариъа ва кичик Содруш шариъа каби унвонлар соҳиби Убайдуллоҳи ибн Масъуд (ваф.747/1346.)[1:369] ва унинг боболари ислом оламида катта ном қозонган. Улардан қолган бой илмий мерос ҳозиргача …

Batafsil

УЛАМОЛАРГА ЭРГАШИШ ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ЭРГАШИШДИР!

Маълумки, биз ҳозир дунёда мусулмон бўлмаган халқлар илм-фан тараққиётида анча илгарилаб кетган бир замонда яшамоқдамиз. Ўзимиз ҳар лаҳза фойдаланиб келаётган қўл телефонлардан тортиб бизга беминнат хизмат қилаётган автомобилларгача – барча-барчаси ана ўша инсонларнинг илмий кашфиётлари десак хато қилмаган бўламиз. Исломни аввалгидек азизлик ва ғолиблик ҳолатига, мусулмонларни бир пайтлар дунё тамаддунининг …

Batafsil

ОИЛАНИНГ ЖАМИЯТ ВА ИСЛОМ ДИНИДА ТУТГАН ЎРНИ

Оила – инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас даргоҳ ҳисоблаб келинган. Ҳақ таоло Ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун, ҳар қайси даврга мувофиқ келган ҳолда, илоҳий кўрсатмалар нозил қилган. Оила нафақат бир юртнинг, балки умуминсониятнинг катта сиёсати …

Batafsil