Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 15)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Янги китобни Мисрнинг бир йўла учта нашри эътироф этди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Ҳилол-нашр” матбаа-нашриёти ҳамкорлигида чоп этилган Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари ўзбек тилидаги шарҳи китоби ҳақида Мисрнинг Cairo 24.com электрон нашри, elbalad.news сайти ҳамда Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетасида чоп этилди. Мақолаларда буюк аждодларимизнинг ислом илмлари соҳасидаги илмий …

Batafsil

Марказ илмий ходимлари Туркияда малака оширмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг икки нафар илмий ходими Туркиянинг Денизли вилоятидаги Памуккале университетининг Ислом илмлари институтида малака ошириш дастурини бошлади. Малака ошириш дастури мазкур университет ҳамда Марказ ўртасида жорий йилнинг август ойида ўзаро ҳамкорликка оид имзоланган Англашув меморандуми асосида ишлаб чиқилган. Унда Марказ ҳамда университетнинг Ислом илмлари ўртасида келгуси беш …

Batafsil

Марказ директори Туркиядаги йирик симпозиумда

11-13 ноябрь кунлари Туркиянинг Денизли шаҳридаги Памуккале университетида “XXI асрда ёшлар ва имон масалалари: тавофутлар” мавзусида Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Университетнинг илоҳиёт факультети ва ислом илмлари институти томонидан ташкил этилган симпозиум ишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов иштирок этиб, тегишли шўъба йиғилишида “Янги Ўзбекистонда ёшларга қаратилган эътибор …

Batafsil

ТУРКИЯ ДАВЛАТ РАҲБАРИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ

Аввал хабар қилинганидек, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған “Олий даражадаги Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди. Туркий давлатларнинг Самарқанд саммити доирасида ўтказилган мазкур мукофотни топшириш маросимида Туркия давлат раҳбари ушбу мукофотга муносиб кўрилгани учун турк халқи номидан миннатдорлик билдириб, уни қабул қилишдан улкан шараф ва ғурур туйишини маълум қилди. Режеп …

Batafsil

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ ДИНИ

Кеча Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда Малайзиядаги Исломни англаш институти ҳамкорлигида “Ислом бугун” номли халқаро вебинар ўтказилди. Унда Исломни англаш институти раҳбарияти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси олим ва тадқиқотчилари иштирок этди. Вебинарда Марказ илмий ходими Алоуддин Нематов маъруза билан …

Batafsil

Халқаро конференция ўз ишини якунлади

“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг “Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” деб номланган II шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Халқаро конференциянинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Миср давлатларидан 50 нафарга яқин олим ва мутахассис иштирок этган бугунги йиғилишида …

Batafsil

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ШЎЪБА ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида ўтказилаётган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг II шўъба йиғилиши Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида иш бошлади. “Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” мавзусида бошланган …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форуми доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги Халқаро конференциянинг I шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, кутубхоналар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этди. “Қадимий ёзма …

Batafsil

ФОРУМНИНГ ИККИНЧИ ИШ КУНИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг иккинчи иш куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида очилди. “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган форумнинг асосий тадбирлари сирасидаги “Қуръони каримнинг Ўзбекистонда сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси” ҳамда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган “Катта Лангар …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этади. Конференциянинг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришда …

Batafsil