Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Россия мусулмонларига янги нашрлар тақдимот қилинди

Россия мусулмонларига янги нашрлар тақдимот қилинди

Аввал хабар берилганидек, Қозон шаҳридаги Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг унда иштирок этаётган илмий ходимлари мазкур нуфузли тадбир доирасида Марказ жамоаси томонидан Имом Бухорийнинг илк марта ўзбек тилига ўгирилган “Халқу афъолил ибод” ва “Китобуз зуафоис сағир” асарлари тақдимотини ўтказди. Унда ўндан ортиқ давлатдан келган олимлар, дин пешволари ва мутахассислар қатнашди.

Тақдимотчилар Марказнинг илмий йўналишдаги фаолияти ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик алоқалари, эришилган натижалар ва таржима ишлари билан бирга, нашр этилган янги китоблар ҳақида батафсил маълумот берди.

Иштирокчилар Имом Бухорий илмий меросини тадқиқ этишнинг долзарб аҳамияти, янги нашрларнинг юксак илмий-маънавий қиймати, аллома аждодларимиз асарларини ўрганиш бўйича истиқболдаги вазифалар ҳамда Янги Ўзбекистонда диний маърифатни юксалтириш йўлида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича ижобий фикрлар билдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Стипендиатнинг илмий сафарлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида халқаро стипендия дастури асосида амалиёт ўтаётган Ашраф Ишроқий бин Жамил …