Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Самарқандда халқаро симпозиум ўтказилмоқда

Самарқандда халқаро симпозиум ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳрида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилаётган «Халқаро Мотуридий симпозиуми» ўз ишини бошлади.

Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси, мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамиятини ўрганишга бағишланган анжуманда юртимиз ҳамда Туркия Республикасининг бир қатор кўзга кўринган калом илми мутахассислари қатнашмоқдалар.

Симпозиумнинг очилиш маросимида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев табрик сўзи билан иштирок этди.

Тадбир шўбалари доирасида Имом Мотуридийнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, мотуридийлик таълимотининг бугунги кунда ақида борасидаги айрим ихтилофли масалаларнинг ҳал этишдаги аҳамияти каби бир қатор муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қурол эмас, қалам билан

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Пахтакор туманида …