Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 28)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация Туркия сафари давомида Истанбул университетига ташриф буюриб, университетнинг Илоҳиёт факультети декани профессор Рамазон Муслу, факультет декани ўринбосари Аҳмед Темель ва профессор Муртаза Бадр билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, хусусан, келгуси йилдан эътиборан Марказлар тадқиқотчиларини университет …

Batafsil

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркияга сафар давомида мамлакатнинг яна бир нуфузли таълим муассасаси Мармара университетига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.  Шунингдек, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари билан учрашув бўлиб …

Batafsil

Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди. Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари …

Batafsil

Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Ташриф режасига мувофиқ делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти билан таништирилди. Музейдан ўрин олган нодир буюм ва қимматбаҳо …

Batafsil

Марказ раҳбари Туркиянинг яна бир йирик олий ўқув юрти меҳмони

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Туркия сафари давомида Денизли шаҳридаги Памуккале университетига ташриф буюрди. 1992 йилда асос солинган Памукалле университети мамлакатнинг йирик давлат олий ўқув юртларидан бири бўлиб, унда ҳар йили 34 мингга яқин талабага 2000 нафардан зиёд олий тоифали ўқитувчилар таълим беради. Ҳозирда университет Туркия университетлари орасида …

Batafsil

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ҚЎЛЁЗМА КУТУБХОНАЛАРИДАН БИРИГА ТАШРИФ

Туркия сафарида бўлиб турган делегация аъзолари Истанбул шаҳридаги Сулаймония кутубхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф доирасида кутубхона раҳбари доктор Ҳусайн Кутан билан учрашув ўтказилди. Учрашувда кутубхона тарихи, қўлёзмаларни йиғиш, уларни таъмирлаш, факсимиле нусхаларини яратиш, сақлаш шароитлари бўйича маълумот берилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро тажриба …

Batafsil

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ИРСИКА МЕҲМОНИ

Айни кунларда Туркия сафарида бўлган Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) га ташриф буюриб, марказ Бош директорининг ўринбосари Проф. Др. Абу Бакар Сенгҳоре, Бош директор маслаҳатчиси Проф. Др. Садиқ Унай ва марказнинг …

Batafsil

МАРКАЗ РАҲБАРИ ТУРКИЯДАГИ ЙИРИК ХАЙРИЯ ТАШКИЛОТЛАРИДАН БИРИДА БЎЛДИ

Айни кунларда Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов Истанбулдаги İLAM илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси ва Азиз Маҳмуд Худойи Вақфига ташриф буюриб, Вақфнинг халқаро алоқалар бўйича мутасадди вакили Абдураҳмон Тўпбош билан учрашди. Маҳмуд Худойи Вақфи XVI асрда Туркияда яшаб ўтган етук диний уламо, маънавият тарғиботчиси Азиз …

Batafsil

ДЕЛЕГАЦИЯМИЗ ВАКИЛЛАРИ ТУРКИЯ САФАРИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация Туркия Республикасига ташрифининг учинчи кунида Истанбул шаҳридаги Султон Аҳмад мажмуасида жойлашган Дорул Махтутот марказида ўтказилаётган «Ҳижрий еттинчи аср қўлёзмалари: илмлар ва олимлар» номли халқаро конференцияда иштирок этишмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларидан ўттиз нафарга яқин олимлар қатнашаётган мазкур конференция ишида делегациямиз аъзолари ҳам маъруза билан …

Batafsil

Малайзиянинг “Энг яхши хусусий тадбиркорлик университети” делегацияси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия фан ва менежмент университети Президенти профессор Моҳд Шукри Аб Язид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Малайзия фан ва менежмент университети 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда жаҳон рейтингида 551 ўринни, Осиё давлатлари рейтингида эса 139 поғонани эгаллаб турибди. Жами 11 та факультетда 100 дан …

Batafsil