Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 26)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

№ inv. MR 218 Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоротда масҳ тортиш, намоз ўқиш тартиби, шартлари, талоқ масалалари далиллар билан Имом Абу Ханифа мазҳаби бўйича келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган. …

Batafsil

منتخب بحر درر (Мунтахоб баҳр дурар)

№ inv. MR 32 Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асар аввалида “Фотиҳа” сураси тасаввуфий йўл билан тафсир қилинган бўлиб, бир неча фаслларда “Фотиҳа” сурасининг фазилатлари, хосиятлари, нозил бўлиш сабаблари ҳамда сир-асрорлари баён қилинган. Шунингдек, эътиқод ва ибодатга хос баъзи масалаларга савол-жавоб усули билан баён қилинган. Жумладан, баъзи фасллардаги масалаларнинг ечимини баён қилишда …

Batafsil

شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

شرح النقاية (شرح مختصر الوقاية فى مسائل الهداية سؤال شرح الياس) Шарҳ ан-ниқоя (= Шарҳ мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя,Суал шарҳ Илёс) № inv. MR 59/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил …

Batafsil

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Ал-Фароиз ас-Сирожийа  (= Ас-Сирожийа  фи ал-фароиз), (= Фароиз ас-Сижовандий) № inv. MR 217/IV Муаллиф. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 105/XV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 212б). Асар …

Batafsil

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

№ inv. MR 125/I Муаллиф. Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳ. Шарҳни машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ёзган. Шарҳ араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, ундаги мавзулар …

Batafsil

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 11/I Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Batafsil

فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

№ inv. MR 140/I Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 45/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 49б). Асар …

Batafsil

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 62/III Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Batafsil