Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 219

Муаллиф. Муаллифи номаълум.

Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, ундаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Қиссада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг ёшлик вақтларида Имом Ҳасаннинг аввал заҳарланиб ўлдирилиши ва ундан кейин Имом Ҳусайннинг Карбалода шаҳид этилиши воқеалари башорати баён этилган. Шунингдек, мажозий маънода имомларнинг вафоти муносабати билан бобоси Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда онаси Фотиманинг мотам тутишлари назмий усулда келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… ابو بكر ايردى اول ابن قحافه      انى شأنيده ايردى صدق اصحاب …

Асар сўнги (в. 264б) :

… كه ابراهيم ينه مالك ارور           فضيل كيم جعفرايله ينه عمر …

Настаълиқ. 264 варақ. (в. 1а-264б);  15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´75mm. ; варақ ўлчами : 245´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад.

Муқова: малла рангли орқа қисми йўқ, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …