Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 38

Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
  2. Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
  3. Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
  4. 4. Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а):

…دهقانان رسول جهار یاران كفتندي اگر شخص مشکل بيش …

Асар сўнгги (в. 100б):

چهار جریر هرکجار واورد    چار دیکرش اورابرد …

Настаълиқ. 100 варақ. (в. 1а-100б) ; + 01а варақда хаттот машқи, 01б-02б варақларда Баҳром ибн Кушр ёзган туркий шеър, 03 варақда Муножот Қозойи Ҳожат шеъри келтирилган ; 101-102 варақларда туркий ғазал бор. 11 қатор ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами: 140´85 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг холати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …