Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 161

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 12-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 11 (“Ҳуд”) суранинг 6-оятидан бошланиб, 12 (“Юсуф”) суранинг 52-ояти билан тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

وما من دابة فى الارض الا على الله رزقها ويعلم مستقرها ومستودعها كل فى كتاب مبين …

Асар сўнги (в. 13б ):

… ذلك ليعلم اني لم اخنه بالغيب وان الله لا يهدى كيد الخائنين

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1б-13б) ; + 01а, 14-15 бўш варақ ; 15 қатор; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; ҳошиясида тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …