Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

№ inv. MR 449 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 450/II Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Батафсил

الحصن الحصين من كلام سيد المرسلين (Ал-ҳисн ал-ҳасин мин калом сайд ал-мурсалин)

№ inv. MR 428/I Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарий (1350-1429 й.). Ҳадис. Мазкур асар саҳиҳ ҳадислар асосида тузилган дуо ва зикрлар тўпламидир. Уни асрлар давомида мусулмонлар орасида ўқиш одат бўлиб келган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : لا اله الا الله عدة للقائه اللهم …

Батафсил

المجالس الواعظين و رياض المزكرين (Ал-Мажалис ал-воиъзин ва риёз ал-музаккирин)

№ inv. MR 287/I Муаллифи. Мавлоно Калон Самарқандий. Ҳадис-тасаввуф. Асар зикр баҳсига бағишланган бўлиб, 13 мажлисга бўлинган. Уларда қуръон оқтлари ва ҳадислар асосида дўзах, унинг аҳли ва жаннат, жаннат аҳлининг таърифи каби масаллар ҳикоя, рубойи ва байт шаклида ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а): الحمد …

Батафсил

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 388 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, …

Батафсил

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 315 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.). Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир …

Батафсил

موسى نامه (Мусанома)

№ inv. MR 392/V Муаллифи. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши, Аллоҳ таолони амрлари, аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссаломнинг гаплашгани, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини нима сабабдан дўст тутгани ҳақида сўрагани, Аллоҳ таоло  Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини таҳорат билан юрган, номозни вақтида ўқигани, рамозонда рўза тутгани, закот бергани, …

Батафсил

جامع الاسرار (Жомеъул асрор)

№ inv. MR 277 Муаллифи. Абулфазл Сулаймон. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига оид бўлиб, Абдуллахон 2 нинг ҳукмронлик даврида яшаган тариқат суфиси Шайх Қосим Азизоннинг “Ҳақиқат” асари асосида ёзилган. Унда тариқатнинг одоблари ва кўпгина шайхлар каромати ёритилган. Шунингдек, Ҳусайн Хоразмий, Нуриддин Сафин, Муҳаммад Жомийнинг асарларидаги маснавийлар келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б) …

Батафсил

فوز النجات (Фавзун нажот)

№ inv. MR 627/I Муаллифи. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Унда таҳоратга оид ҳукмлар, намоз ва намозга доир масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха …

Батафсил

مسائل (Масоил)

№ inv. MR 628/I Муаллифи. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоратда масҳ тортиш, намоз ўқиш тартиби ва шартлари, талоқ масалалари далиллар билан келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар …

Батафсил