Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 319/III

Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 53а).

Асар боши (в. 53а) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها اللفظية …..

Асар сўнги (в. 59а) :

… والثانى  العامل و المضارع وهو وقوعه الاسم نحو ذيد يضرب فى موقع ذيد ضارب

Библиография : GAL I, 287;  SB I, 503 ; VOHD XVII В5, № 273 ; СВР ХI, № 7147-7152 ; Халидов, № 6756-6864 ;Туркестон, № 75-80 ; Нукус № 88-89 ; Турин, № 212.

Настаълиқ. 7 варақ. (в.53а-59а) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, матн кўк рамка ичига олинган ;  шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 130´70mm. ; варақ ўлчами: 180´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати :  Варақлари намдан зарарланган ва мағор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 274/IX Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) …