Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 16)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

№ inv. MR 95/I Муаллиф. Муаллиф номаълум. Қисса. Асар назмда бўлиб, Бобо Равшан деган кишининг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га учрашиши учун йўлга чиққанлардан бошланиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, …

Batafsil

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 196 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 181/V Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 61б). …

Batafsil

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 181/VI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 67б). Асар боши (в. 67б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة …

Batafsil

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 181/VII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 73б) Асар боши (в. 73б) : …

Batafsil

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 143/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. …

Batafsil

القرآن الكريم

№ inv. MR 80 Ушбу Қуръон нусхаси 28-29 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 58 (“Мужодала”) сурадан бошланиб, 76 (“Инсон”) сурасининг 26-оятида тугаган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : قد سمع الله قول التى تجادلك فى زوجها وتشتكى الى الله والله يسمع تحاوركما ان الله سميع …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 139 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 64/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 78б). Асар …

Batafsil

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (الفوائد الوافية بحل مشكلات الكافية) Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия (в. 1б) (= ал-фавоиду ал-вофия би-ҳалли мушкилат ал-кофия (в. 1б)) № inv. MR 186/VIII Муаллиф. Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 …

Batafsil