Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 563/I

Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.).

Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

قال اهل الحق حقايق الاشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفسطائية واسباب العلم للخلق ثلاثة …

Асар сўнги (в. 7б) :

… رسل البشر افضل من رسل الملائكة ورسل الملائكة افضل من عامة البشر وعامة البشر افضل من عامة الملائكة

Библиография : GAL I, 427 ; SB I, 758 ; Халидов, № 1342-1375, 10713 ; СВР IV, № 3264-3266 ;Туркестон, № 17-18 ; Нукус  № 67.

Колофон (в. 7б):

شد بتوفيق خداى لا ينام     اين كتابت روز جمع شد تمام

هركه خواند دعا طمع دارم  زانكه من بنده كناه كارم

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 1б-7б) ; +1а варақда форс тилида байтлар бор ; 8б-9а бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 115´65 mm. ; варақ ўлчами : 200´127 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд ва муқовасининг юқори қисми емирилган. оддий картондан қилинган. Варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 565/XV Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили …