Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 563/II

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 9б).

Асар боши (в. 9б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнги (в. 53а) :

… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا

Библиография : GAL I, 303 ;  SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383 ; Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.

Колофон (в. 53а):

تمت الكتاب بعونالملك الوهاب سنة ١٣٠٢

شد بتوفيق خداى لا ينام  اين كتابت روز جمع شد تمام

هركه خواند دعا طمع دارم  زانكه من بنده كناه كارم

Кўчирилган сана (в. 53а) : 1302/1884 й.

Настаълиқ. 44 варақ. (в. 9б-53а) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 115´65 mm. ; варақ ўлчами: 200´127 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд ва муқовасининг юқори қисми емирилган. оддий картондан қилинган. Варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …