Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسائل(Масоил)

مسائل(Масоил)

№ inv. MR 46/III

Муаллифи – номаълум.

 Фиқҳ. Асарнинг муқаддимасида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадисларидан эркак ва аёлларнинг вазифаларига хос бўлган кўрсатмалар, шунингдек, “Ширъату ал-ислом” асаридан оилавий одоб-ахлоқ намуналарига оид ҳадислар форс тилида келтирилган. Асарда ислом оламида тариқат соҳасида машҳур Имом Ғаззолий каби алломларнинг сўзларидан намуналар келтирилган. Асарда фиқҳий масалаларга хос бўлган, таҳорат, намоз, закот, рўза ва ҳайит ўқиш қоидалари шиа фирқасига мос равишда баён қилинган.

Нусха тўлиқ:    

 Басмала (в. 15а).

Асар боши (в. 15б) :

والحمد الله الذي لا اله الا هو … وهو اه را ولا بعد الایات را ثم الصلوات علی رسول المختار وعلی أله وصحبه …

 Асар сўнги (в. 149б) :

… لما کافرین یعنی آماد کرد شد است بهشت را از براى چرهز کاران وآماد کرو شد است دور از برار کافران

 Настаълиқ. 142 варақ. (в. 15а-149б) 149б-157б варақларда сураларнинг фазилатлари, ҳадис, насиҳат ва маййитни ювиш баёни бор ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´60 mm. ; варақ ўлчами : 175´100 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : таъмирланган муқова.

 Қўлёзманинг ҳолати :  таякисидан ажраган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 563/II Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 …