Home / АЛЛОМАЛАР (page 23)

АЛЛОМАЛАР

АЛОУДДИН АБУ БАКР ИБН МАЪCУД ИБН АҲМАД КОСОНИЙ

Эрамизнинг VII-VIII асрларида Косон шаҳри Буюк Фарғона ихшидлиги (шоҳлиги)нинг пойтахтига айланади. Буюк Ипак йўлининг қадимий Косон шаҳридан ўтиши миллий халқ ҳунармандчилиги (наққошлик, ганчкорлик, шойи атлас, беқасам, қандолатчилик, заргарлик, теришга ишлов бериш, дурадгорлик) ва савдонинг ривожланишига туртки бўлади. Шу билан бир қаторда, қадимий Косонда илм-фан ривожланади. Мазкур сарзаминдан етишиб чиққан буюк …

Batafsil

БОБОРАҲИМ МАШРАБ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Замонасининг етук донишманди, йирик мутафаккир, кучли мантиқ соҳиби, халқпарвар, ҳақиқатгўй, ростгўй, журъаткор, кўнгли пок, ҳар томонлама комил инсон, халқнинг юрак дардларини, орзу-умидларини, истак ва интилишларини куйловчи чинакам халқчил шоир, оташнафас сўз санъаткори, юксак истеъдод эгаси Бобораҳим Машраб номи бутун Туркистон, Қашқар ва Хуросонда, барча туркий халқлар орасида машҳур. У шеърият …

Batafsil

Маҳмудхўжа Бeҳбудий: туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, миллий маърифат раҳнамоси

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига  Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йилнинг 19 январида (ҳижрий 1291 10-зулҳижжа) Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида руҳоний оиласида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли Туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томондан бобоси Ниёзхўжа Урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1780 – 1785) Самарқандга келиб қолган. У дастлаб Самарқанд мадрасасида, сўнгроқ …

Batafsil

АБУ НАСР ҲАДДОДИЙ САМАРҚАНДИЙ – ҚУРЪОН ВА ҚИРОАТ ИЛМЛАРИНИНГ ЕТУК НАМОЯНДАСИ

Мовароуннаҳр Ўрта Осиёнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий жиҳатдан тараққий этган маркази ҳисобланган. Самарқанд, Бухоро, Шош, Термиз каби шаҳарларда бир неча мадрасаларга асос солиниб, илм-фаннинг турли соҳалари ривожланган. Маҳаллий аҳолининг ислом дини ва араб тилини ўрганишга иштиёқи ошиб, бу жараён Қуръони карим илми, фиқҳ, ҳадис, аниқ ва табиий фанлар тараққиётининг энг юқори …

Batafsil

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” КИТОБИНИ ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЎЗИДАН РИВОЯТ ҚИЛГАН МАШҲУР РОВИЙЛАР

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ (810-870 й.) “Саҳиҳул Бухорий” китобини ёзиб бўлиб, уни халққа етказиш учун кўплаб дарслар ташкил қилган. Ушбу дарсларда у кишининг атрофида “Саҳиҳул Бухорий” китобини эшитишга муштоқ бўлган ва ривоят қилишга катта қизиқиш билан қарайдиган кўплаб одамлар тўпланган. Аҳли илмлар ўзларининг китобларини етказишда жорий қилган одатларига мувофиқ Имом Бухорий …

Batafsil

“ФАСЛУ-Л-ХИТОБ”ДА ТЕРМИЗИЙЛАР ЗИКРИ

Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофизий Бухорий (1349-1420) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг забардаст …

Batafsil

НАРУН ВАҚҚОДУН(ЁНДИРУВЧИ ОЛОВ) ДЕЯ ТАЪРИФЛАНГАН АЛЛОМА

Алломанинг тўлиқ исми Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъа асғор ибн Масъуд ибн Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Жамолиддин Убайдуллоҳ Маҳбубий Бухорийдир. Катта Содруш шариъа, Тожуш шариъа ва кичик Содруш шариъа каби унвонлар соҳиби Убайдуллоҳи ибн Масъуд (ваф.747/1346.)[1:369] ва унинг боболари ислом оламида катта ном қозонган. Улардан қолган бой илмий мерос ҳозиргача …

Batafsil

АЗИЗИДДИН НАСАФИЙ – ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИНИНГ БУЮК МУТАФАККИРИ

Инсоният тамаддуни ва илмий тафаккури тараққиёти тарихида Насаф ва Кеш шаҳарларига ўхшаш кўплаб адабпарвар мозий шаҳарлар мавжуддирки, уларнинг адабий ҳаёти тадқиқотчилар томонидан ҳали ҳанузгача мукаммал таҳлил ва тадқиқ қилинмаган. Насаф ва Кеш ўлкаси кўплаб ўзига хос услубда ижод қилган ва сўз санъатида моҳир бўлган буюк шоирлар, олимлар ва адибларни ўзининг …

Batafsil

ҲОЖИ МУИН ЗАМОНДОШИ ШОКИР МУХТОРИЙ ҲАҚИДА

Ҳожи Муин “Инқилоб” журналининг 1922 йилда чиққан 3-сонида “Марҳум Шокир Мухторий” номли мақола эълон қилган. Мақолада Шокир Мухторийнинг қисқагина таржимаи ҳоли ва унинг Туркистон тарққиёти ва тажаддуд[1] йўлида қилган хизматлари ёритилган. Ҳожи Муиннинг бу мақоласида Шокир Мухторий (баъзи адабиётларда Шокир Мухторов, деб ҳам кўрсатилади [1: 166] Унинг қачон ва қаерда …

Batafsil

МАВЛОНО МИР АБДУРАҲИМ МАРҒИНОНИЙ

Марғилон шаҳри яқинидаги  Сармозор зиёратгоҳи ёзма манбаларда “маъдани файзи илоҳий” – “илоҳий файзлар кони”, “мазҳари жуди карам” – “жуду эҳсон манбаи”, “доруш-шифо” – “шифолар уйи”, “матлаи омол” – “орзулар ушаладиган ер” каби сифатлар билан таърифланган. Ушбу зиёратгоҳ Марғилон шаҳрида яшаб ўтган машҳур зотлардан бири – буюк аллома, етук мутасаввиф, нақшбандия …

Batafsil