Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 158)

ЯНГИЛИКЛАР

Жамия Ал-Карам университети Марказ билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

1 октябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Буюк Британиядаги Жамия Ал-Карам университети ва нашриёти директори Шайх Муҳаммад Имдад Ҳусайн Пирзада бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюрди. Меҳмонлар марказ фаолияти ва бу ерда тадқиқотчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, меҳмонларга марказ музей фондидан жой олган турли экспонатлар ва …

Batafsil

Ўзбекистонда масжидлар очилади, ёпилмайди!

Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир. Диний таълимот ўта …

Batafsil

“Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг

Жорий йилнинг 25-26 сентябр кунлари Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва Қозоғистон Республикаси миллий кутубхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги ютуқлари” ва “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзархив агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва …

Batafsil

Нодир қўлёзмалар нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази делегацияси 2019 йил 8-18 сентябрь кунлари Туркия Республикасининг Анқара ва Истанбул шаҳарларига хизмат сафарини амалга оширди. Делегация аъзолари Туркия Маданий бойликлар ва музейлар бош бошқармаси, Турк тили ташкилоти, Миллий кутубхона, Турк тарихи ташкилоти, Анқара университети, Туркия қўлёзма …

Batafsil

Диего Гарсиа-Саян: “Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик сиёсати эътирофга муносиб”

Давлатимиз раҳбарининг хорижий мамлакатларга ташрифлари давомида турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар,  халқаро конференциялар,  тадбирлардаги ташаббус ва таклифлари хорижий экспертлар, нуфузли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳар биримизни қувонтириб, қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бағишлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентябрь ойидаги 72-сессиясида сўзлаган нутқида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган …

Batafsil

Марказга мартабали меҳмонлар ташриф буюришди

БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация аъзолари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. ИБХИТМ Матбуот хизмати

Batafsil

Марказга мартабали меҳмонлар ташрифи кутилмоқда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация аъзолари айни вақтда Самарқандда бўлиб турибди. Делегация аъзолари ташриф доирасида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти …

Batafsil

ЗАМОНЛАР ОША ЦИВИЛИЗАЦИЯ

20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонлар оша цивилизация – Ўзбекистон” мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги инсоният ва цивилизация ривожи Департаменти, Туркиянинг маданият ҳамда ташқи ишлари вазирликлари, ТИКА ҳамда Турк ҳаво йўллари, Истанбул ҳамда Мармара университетлари билан ташкил этилган мазкур …

Batafsil

Отинойилар малака оширмоқда

Барча ватандошларимизнинг маънавий-маърифий, диний ва дунёвий билимларини мунтазам равишда бойитиб бориш, уларни юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ўзгаришлар билан таништириш, дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, тинчлик ва осойишталикка шукроналик туйғусини мустаҳкамлаш ва халқаро майдондаги геосиёсий жараёнлардан хабардор этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Аввал хабар берилганидек, Самарқандда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг …

Batafsil

Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси комиссари билан учрашув

2019 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси комиссари Надина Беслер Маэнза ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм, элчихона назорат ходими Рахель Волф, элчихона котиби Эйтан Пласс ташриф буюрди. Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғафур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, …

Batafsil