Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди

Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди

“Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4802-сон, 11.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли ва қиёсий матнларини нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этишдир.

Марказ директори Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Қарор билан Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби тасдиқланди.

Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

Қарорга кўра, хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қирғизистонлик олимлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қирғизистон ислом университетининг бир гуруҳ олимлари ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ …