Home / ЯНГИЛИКЛАР / ОНЛАЙН СЕМИНАР БОШЛАНДИ

ОНЛАЙН СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзия халқаро ислом университети ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган “Мовароуннаҳр диёри уламоларининг ислом ва инсоният цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги онлайн семинар бошланди.
Семинарда малайзиялик исломшунос олим, доктор Муҳаммад Саид ўз маърузаси билан иштирок этмоқда.
Мулоқот давомида Мовароуннаҳр диёрига ислом динининг кириб келиши, Мовароуннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан мутафаккир ва алломаларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, ислом ва инсон қадр топган ва юксалган диёр, Ўзбекистон – буюк уламолар юрти мавзуларида фикр-мулоҳазалар юритилади.

Семинарда қуйидаги ZOOM платформаси орқали иштирок этишингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/8591235443?pwd=L3RLZDRqR1ora241WE1wZFRWMFVWQT09

Семинар идентификатори: 859 123 5443
Парол: Q6X0g7

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …