Home / ЯНГИЛИКЛАР / ҲИДОЯТГА БОШЛОВЧИ ЯНГИ ИЛМУ УРФОН МАРКАЗИ

ҲИДОЯТГА БОШЛОВЧИ ЯНГИ ИЛМУ УРФОН МАРКАЗИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин.

Тараққиётимизнинг янги даврида барча соҳалар қатори ислом динининг инсонпарварлик таълимотини пухта ўрганиш, улуғ алломаларнинг илмий асарларини чуқур тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда.
Буюк мутафаккир аждодларимизнинг ижод маҳсулини бутун дунёга кенг тараннум этиш ва илмий асарларидан унумли фойдаланиш борасида узоқни кўзлаб, тизимли ишлар амалга оширилаётгани нафақат юртимиз аҳли, балки жаҳон ҳамжамиятини ҳам ҳайратга солмоқда.

Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, ҳадис, калом, тасаввуф, ақида, фиқҳ илмий мактаблари фаолияти ва уларнинг эришаётган ютуқлари фикримизни тасдиқлайди.

Куни кеча мана шундай тарихий ишларнинг узвий давоми сифатида Президентимизнинг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилиниши маърифатга ошно халқимизни, айниқса, ўзини илм йўлига бахшида этган зиё аҳлларини жуда ҳам мамнун этди.

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси
2020 йил 13 август, 152-сон

Check Also

Қирғизистонлик олимлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қирғизистон ислом университетининг бир гуруҳ олимлари ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ …