Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 107)

ЯНГИЛИКЛАР

Баҳрайндан муносабат: Мотуридийнинг «жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, тинчлик-осойишталик ғояларини аҳолига, айниқса, ёшларга етказишимиз зарур

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Мотуридийлик – мўътадил таълимот» мавзусида онлайн халқаро семинар ўтказилди.  Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизматининг хабар беришича семинарда Баҳрайн университети араб тили ва исломшунослик кафедраси профессори, ислом илмлари бўйича етакчи олим Aднон Муҳаммад Зарзур маъруза қилган. – Aйни пайтда инсоният …

Batafsil

Мутахассис изоҳи: Совуқда ниқобдан бир соатдан ортиқ фойдаланманг!

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда, жумладан юртимизда ҳам жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Бироқ, қиш келиб, ҳавонинг совиши туфайли ниқобдан фойдаланаётганимизда унинг намланиб, ички қисми ҳўл бўлиб қолаётгани кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Бу ҳолат бошқа касалликка сабаб бўлмайдими, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас. Ана шу масалада пойтахтимиздаги хусусий клиникалардан бирида фаолият юритаётган …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойига қадар давом этадиган “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” мавзуси доирасида бир қатор режалаштирилган онлайн-семинарларга таклиф этамиз. Навбатдаги Семинар 2021 …

Batafsil

Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг ҳуқуқий-демократик давлат сифатидаги ижобий имижини оширмоқда

Ўзбекистонда диний эркинлик таъминлангани халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. 2020 йил 7 декабрь куни эълон қилинган АҚШ Давлат департаментининг расмий баёнотида Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати» (Special Watch List)дан чиқарилганини билдирди. Бу билан Ўзбекистон эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида улкан ўсишга эришганини қайд этди. Халқаро …

Batafsil

МАЪНАВИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ЮКСАЛИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ўзбекистон азалдан хушманзара табиати, сўлим масканлари, халқимизнинг бетакрор анъаналари ва маданияти билан чет эллик сайёҳларни ўзига жалб этиб келган. Кўҳна обидалар, муқаддас қадамжолар, тарихий-маданий ёдгорликлар доимо сайёҳлар билан файзиёб бўлган. Кейинги йилларда бу анъаналар янада ривож топиб, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳукуматимиз эътибори туфайли зиёрат туризми индустрияси ҳамда инфратузилмаси янги …

Batafsil

БУХОРИЙ ТАРАТАЁТГАН МАЪРИФАТ НУРИ халқимиз кўнглини равшан қилади

Ниҳоялаб бораётган йил инсоният учун ҳақиқий синов даври бўлди. Анча вақтдан буён олға қадам босиб келаётган башарият қайдадир сустлашди, қайдадир тўхтади, қайдадир ортга ҳам қараб кетди. Коронавирус айримларга яқинини йўқотиш мусибатини келтирган бўлса, бутун дунёга ҳисоб-китобини ҳали-бери адо қилиб бўлмайдиган ташвиш ва зарар олиб келди. Карантин чоралари туризм, саноатнинг қатор …

Batafsil

Самарқанд зиёрат туризми бўйича дунёнинг энг яхши ўнталигига кириш ниятида

Самарқандда туризмнинг асосий йўналишларидан бири – зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги ишлар келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш бўйича департамент бошлиғи Дилшод Нарзиқулов ЎзА билан суҳбатда айтиб ўтди. Унга кўра, Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси атрофида «ҳалол» стандартига тўлиқ жавоб берадиган умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар ва …

Batafsil

САХОВАТ – ЖАННАТ КАЛИТИ

Дунёда ҳеч бир халқ ёки миллат ҳаёт синовларидан, тақдирнинг кутилмаган зарбаларидан четда қолмайди. Жаҳон миқёсида серталафот кечаётган жорий йилда халқимиз бошига ҳам оғир синовлар келди. Айниқса, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси, Сардоба ва Бухорода рўй берган офатлар, улар оқибатида келиб чиққан иқтисодий, ижтимоий қийинчиликлар матонатли халқимизни яна бир бор имтиҳондан …

Batafsil

Президент: Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз

Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилларига кўра, пандемия хавфи ҳали узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Демак, инсоният бошидаги синовлар яна қанча давом этиши номаълум. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, нуфузли экспертлар прогнозига кўра, пандемия бутун дунёда инқирозли ҳолатлар, ижтимоий кескинлик, қашшоқлик каби муаммоларни кучайтириши мумкин. Барчамизга …

Batafsil

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланаётган бу йилги Мурожаатнома, ўтган йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келмоқда. Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда. Бундай улкан фалокат жаҳон миқёсида сўнгги …

Batafsil