Home / ЯНГИЛИКЛАР / Маккада “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Маккада “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Макка Савдо-саноат палатасининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган Инвестицион ва туристик кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони савдо вазири, ахборот вазири вазифасини бажарувчи Мажид ал-Қасабий ушбу тадбирнинг фахрий меҳмони бўлди.

Тақдимот чоғида ушбу китобда ўзбеклар замини бешик бўлган, умумжаҳон тамаддуни тараққиётига, шу жумладан, Ислом илми равнақига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди муфассал қаламга олингани таъкидланди.

Шунингдек, китобнинг чоп этилиши тарихи ва унинг мазмун-моҳияти ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳам тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Жумладан, унда Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёти ва этнографияси, шунингдек, мамлакатимизнинг замонавий халқаро муносабатлари ҳамда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигида турли соҳаларда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг қамровли ислоҳотларга доир муҳим маълумотлар ўз ифодасини топгани алоҳида қайд этилди.

Юқоридагилар билан бирга, Ўзбекистон бағрида жойлашган тарихий қадамжолар, ўзбек халқининг ўзига хос урф-одатлари, миллий таомлари ҳақидаги ва бошқа кўплаб қизиқарли ахборот, далил-рақамлар ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиши сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилди.

Манба: oliymahad.uz

Check Also

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори …