Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

“Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида “Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, Республика Ибн Сино фонди ходимлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни Самарқанд давлат тиббиёт институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича  бўлим бошлиғи С.Ҳалимов очиб, Марказ ва институт ҳамкорлиги кўп йиллардан бери давом этиб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Марказ бўлим бошлиғи Т.Эвадуллаев буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино ҳаёти ва илмий-маънавий меросини ўрганиш,  юртимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллатлар ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш, шунингдек, халқаро миқёсдаги маънавий-маърифий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида янги изланишлар ва тадқиқотларга оид маълумотларни айтиб ўтди.

Тадбирда Марказ илмий ходими Б.Маҳмудов, Самарқанд давлат тиббиёт институти Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири А.Маҳмудова ва Республика Ибн Сино фонди Сурхондарё филиали раҳбари Ж.Мадиевлар маъруза қилиб, ёшларга Ибн Сино тимсолини ибрат қилиб кўрсатиш баробарида бобокалонимиз ҳаёти, илмий ва фалсафий меросининг аҳамиятли жиҳатларини гапириб бердилар. Шунингдек, Ибн Синонинг ислом билимлари ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбир иштирокчиларига Марказ фаолияти ва ютуқлари, айни пайтда олиб борилаётган тадқиқот йўналишлари, шунингдек, режалаштирилган илмий лойиҳалар хусусида ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида талаба ёшлар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори …