Home / ЯНГИЛИКЛАР / Диққат, ЭЪЛОН!!!

Диққат, ЭЪЛОН!!!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази алломаларимиз асарларидаги ҳикматли ўгитлар ҳамда улар қолдирган бой маънавий меросни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида “Муснади Кеший”дан дурдона ҳадислар” туркумидан ислом илм-фани тараққиётига, айниқса, Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожига ўзининг муҳим асарлари, шогирдлари билан улкан ҳисса қўшган буюк муҳаддис Абд ибн Ҳумайд ибн Наср Кеший қаламига мансуб “Муснади Кеший” асарида халқчил тарзда зикр этилган одоб-ахлоқ, яхшилик қилиш ва сабрли бўлишга оид ҳадислар намуналарини тақдим этиб боради.

Буюк аждодимизнинг нодир асарида 150 нафар машҳур саҳобадан келтирилган саҳиҳ ҳадислардан баҳраманд бўлинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …