Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 61)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Марказда навбатдаги тарғибот тадбири

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Имом Бухорий ҳадисларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Иштирокчиларга Имом Бухорий ва Моварауннаҳрдан етишиб чиққан бошқа мутафаккир ва алломаларнинг ҳаёти, улар ёзиб қолдирган бой маънавий мерос, шунингдек, ушбу меросни ўрганиш борасида Марказ тадқиқотчилари …

Batafsil

Душанбе шаҳри раисининг ташрифи

Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳри раиси (ҳокими) Рустам Эмомали 4 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. Юқори мартабали меҳмон Марказ музейида бўлиб, буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва изланишлари ҳақида ҳикоя қилувчи сурат ва экспонатларни кўздан кечирди. Имом Бухорий ғоят ноёб ва ўта қимматли мерос қолдирганини, шу боис ҳақли равишда …

Batafsil

Малайя университети доктори Муҳаммад Абдушукурнинг Марказ илмий тадқиқотчилари билан суҳбати

1905 йилда ташкил топган Малайя университети Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг йирик бешлигига киради. Университетда малай ва инглиз тилларида таълим берилади. Бугунги кунда бу ерда 25 минг талаба таҳсил олади. Уларнинг 3 минг нафарини хорижликлар ташкил этади. Умумий сони 3 мингга етадиган педогоглар …

Batafsil

Муҳаммад аш-Шаҳҳот АЛ-ЖИНДИЙ: “Мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши икки мамлакат учун ҳам манфаатли бўлади”

Аввал хабар берилганидек, 28 ноябрь куни Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий раҳбарлигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлди. Ташриф доирасида Ҳадис илми мактабида талабалар ва илмий доиралар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мактаб ректори О.Юсупов юртимизда диний-маърифий соҳада амалга …

Batafsil

Ҳадис илми мактабида илмий доиралар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби талабалари ва илмий доиралар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Унда маърифий ислом дини, ҳадисшуносликнинг тарихи, ўзига хос жиҳатлари …

Batafsil

Конрад Аденауэр жамғармаси вакиллари – Марказда

Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси Осиё, Европа ва Океания бўйича директори Питер Ҳефеле ва Ўрта Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Ронни Ҳайне 19 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб Марказнинг музейини кўздан кечирди. Ноёб тарихий экспонатлар, буюк алломанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи деворий суратлар, Марказ директори …

Batafsil

Дорул-улум Девбанд ислом университети вакиллари ташрифи

Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Бу жумла нақадар ҳақ экани ўрта асрларда яшаб, ислом цивилизацияси равнақига улкан ҳисса қўшган алломалар, муҳаддислар ва мутафаккирлар қолдирган илмий-маънавий мерос, тарихий ёдгорликлар ва бунёдкорлик дурдоналарида ҳам акс этади. Бугун шонли юртимиз тарихини ўрганиш ва ундаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида дунёнинг турли мамлакатларидан меҳмонлар …

Batafsil

Марказ илмий ходимлари – Навоийдаги семинарда

Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, осойишталикни таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида чин инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришда диний-маърифий соҳа ходимларининг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда расмий дин вакилларидан эса юксак билим ва тажриба талаб этилади. Шу боис сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳани …

Batafsil