Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходимлари Туркияда малака оширмоқда

Марказ илмий ходимлари Туркияда малака оширмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг икки нафар илмий ходими Туркиянинг Денизли вилоятидаги Памуккале университетининг Ислом илмлари институтида малака ошириш дастурини бошлади.

Малака ошириш дастури мазкур университет ҳамда Марказ ўртасида жорий йилнинг август ойида ўзаро ҳамкорликка оид имзоланган Англашув меморандуми асосида ишлаб чиқилган. Унда Марказ ҳамда университетнинг Ислом илмлари ўртасида келгуси беш йил давомида ўзаро ходимлар ўқувларини ташкил этиш назарда тутилган.

Айни пайтда Марказ илмий ходимлари университет талабалари билан бирга Туркиянинг Мармара ва Памуккале университетлари доценти, “Самарқанд тарихи” китоби муаллифи, доктор Осман Айдинли раҳбарлигида ўқув курсларини ўташмоқда.

Малака ошириш курслари икки ҳафта давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …