Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МУКОФОТ МУБОРАК!

МУКОФОТ МУБОРАК!

Маълумки, Асосий қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур эсдалик нишони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида:

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов;

Марказ бош юристконсульти Бекзод Каримов;

Марказ зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими илмий ходими Ёрқин Байматов ҳам тақдирланди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб “Бош қомусимиз – адолат мезони” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда мукофотланганларга эсдалик нишонлари тантанали тарзда топширилди.

“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони барча соҳибларини Марказ жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори …