Home / МАҚОЛАЛАР (page 140)

МАҚОЛАЛАР

Сафар ойи – яхшилик ойи

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун …

Batafsil

Масжид ва ибодат одоблари

Масжид – Аллоҳнинг уйи. Унинг деворлари ва устунлари, Аллоҳ номи билан қурилган. Унда ибодат қилинади, Аллоҳ улуғланади, мақталади, Унга руку ва саждалар қилинади. Бу борада, Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”( Жин сураси, 18 оят).

Batafsil

Халқлар илм ва маърифат билан юксалади

Мусулмон умматини улуғлаган, уларни яхшилик билан хослаган Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таоло айтди: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз” (Оли Имрон, 110). Бу умматни ҳидоят уммати қилди, халқларнинг обрўсини илм, маърифат ва маънавият билан кўтарди. Бу умматга расулларнинг афзалини юборди, китобларнинг афзалини туширди. Уларни жами инсонларга гувоҳ уммат …

Batafsil

Алломаларимизга муносиб ворис бўлайлик

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, юртимизда миллий қадриятларимизга, қадимий маданий обидаларимизни таъмирлашга, буюк алломаларимизнинг номларини қайта тиклашга катта эътибор қаратилди. Бу юртда буюк муҳаддислар, фақиҳлар, мутакаллимлар ўзларининг улкан мерослари билан ўчмас из қолдирган. Алломаларимиз билан нафақат фахрланишимиз, балки уларнинг бой маънавий меросини, уларнинг нодир асарларини чуқур тадқиқ этиш бугунги кунда биз ёшларнинг  …

Batafsil

Динсизлар билан тортишув

Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир. Шу гапларни бир ўйлаб, тафаккур қилиб кўрайлик-чи?!

Batafsil

Ўзлигимизни унутмайлик

Адибларимизнинг асарларида инсониятга панд насиҳатлар берилиб, келажакни бугундан бошлаб ўзгартириш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берилган. Дарҳақиқат, келажак бугундан бошланади. Мустақиллигини қўлга киритган ёш давлатимиз ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини демократлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, янги маъно-мазмун билан бойитиш, унинг изчиллиги ва самарасини таъминлаш йўлида борар экан, маънавий ҳаётимизни тўғирлаб олиш олдимизда турган энг …

Batafsil

Мўътазилия оқими қарашларининг ўзига хос жиҳатлари

Ислом динимизни пок сақлашда, бегона ёд ақидалардан тозалашда мужтаҳид уламоларимиз кўп жонкуярлик билан умрларини ва вақтларини ушбу масалага бағишлаганлар. Шулар жумласидан, ватандошимиз Абу Мансур Мотуридий саъй ҳаракатлари билан динни, усулни, фиқҳни, ақидани тушунишга тўғри ва ишончли йўналиш юзага келди. Ушбу ишда динни нотўғри талқин қилувчилар, хилоф қиладиган одамларга тўғри, саҳиҳ …

Batafsil

Инсон илм билан юксалади

Ёшликда олинган илм тошга битилган нақш кабидир. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар: Ёшлик вақтингда илм билан шуғуллангин! Ёшликни ғанимат билиб илм, касб-ҳунар эгалла! Чунки унда қалбинг турли ғам-ташвиш, муаммолардан ҳоли бўлади. Ёшликда нимани қизиқиб ўрганилса, у қалбга ўрнашади.

Batafsil

Юсуф алайҳиссалом қиссаси

Уламоларимизнинг айтишларича, “Юсуф” сураси “Ҳуд” сурасидан кейин нозил бўлган. “Ҳуд” сураси Ислом ва мусулмонлар учун оғир бир вазиятда нозил бўлган. Аллоҳга ширк келтирган ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва Расулуллоҳга эргашган жуда кам сонли мусулмонларга қийинчиликлар, азиятлар ниҳоятда қаттиқ ва кучайган бир пайт нозил бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг …

Batafsil

Тиловат илми ва одоблари

Барча мусулмонлар Қуръон тиловат қилиш, уни ўрганиш фарз эканини тўлиқ тушуниб етиши керак. Қуръон тиловат қилганда чиройли одоб билан, бенуқсон тиловат илмига амал қилган ҳолатда ўқиш лозим бўлади. Қуръон ўқувчи қори холис ният қилиши, тиловат одобларига амал қилиши лозим. У тиловат чоғида ўзини Аллоҳ таолога муножот қилаётгандек тутиши, Аллоҳни кўриб …

Batafsil