Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда

Category: Янгиликлар
Created on 11 July 2018 Hits: 121

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Малайзия давлатига бўлган илмий сафари доирасида кўплаб юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросига оид нодир қўлёзма асарлар Малайзиянинг олийгоҳларидаги қўлёзма фондлари, тадқиқот марказлари, музей ва кутубхоналарида сақланиб келинаётганлиги аниқланди.

Жумладан, Малайзия ислом маданияти музейида ислом маданияти ва тарихига оид 15 мингдан зиёд диний-тарихий экспонатлар мавжуд. Музейда 3000 дан ортиқ китоблар бўлиб, улардан 1000 га яқини қўлёзмалардан иборат. Сақланаётган ноёб экспонатлар ичида Бухоро хаттотлик санъатига оид XVI-XVIII асрга тегишли бўлган 3 дона Қуръони каримнинг қўлёзма нусхалари ва XIV асрга тегишли Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” номли ва жанубий Африкадан келтирилган XVIII асрга тегишли “Саҳиҳ ал-Бухорий”, “Мунтажоб мин Саҳиҳ ал-Бухорий” номли ва унинг шарҳи “Фатҳ ал-Борий фи шарҳи Саҳиҳ ал-Бухорий” ҳамда 4 нусха Самарқанд ва Бухоро хаттотлик санъатига доир “Далоил ал-хайрот” номли тарихий қўлёзма асарлар сақланмоқда. Бундан ташқари, музейнинг марказ қисмида Ўзбекистондаги тарихий обидалардан Имом Бухорий масжиди (олдинги ҳолати) ва Гўри Амир мажмуаси, Бухородаги Масжиди Калон мажмуаси, Бибихоним масжидларининг макетлари ислом тарихий обидалари бўлимидан жой олган. Музей масъуллари билан мавжуд қўлёзмаларни тадқиқ қилишга ва улардан нусха олиш каби келгуси ишларда илмий-амалий ҳамкорлик қилишга келишилди.

Малайзия миллий кутубхонасида 5 миндан ортиқ қўлёзмалар мавжуд бўлиб, ундан 200 га яқин араб ва форс тилидаги қўлёзмалар борлиги ҳамда улар ичида “Саҳиҳ ал-Бухорий”, “Матни Самарқандий” ва Нақшбандия тариқатига оид 2 та қўлёзма борлиги маълум бўлди.

1-китоб: Кутубхонанинг қўлёзмалар бўлимида 253 саҳифадан иборат “Саҳиҳ ал-Бухорий”нинг иккинчи жузъи “Китаб вужуб аз-закот”дан бошланган қўлёзма №-mss/2246 рақам остида сақланмоқда. Мазкур қўлёзманинг охириги саҳифасида “Қод тамма ал-жузъус-саний мин Саҳиҳ ал-Бухорий алайҳи раҳмат ал-Борий” матнидан сўнг “1110 ҳижрий йил шаъбон ойининг 14 куни, муборак якшанба куни кўчириш ўз ниҳоясига етди” – деб ёзилган матн асар хаттоти томонидан қайд этилган. Қўлёзманинг нодирлиги унда ҳар хил нақш ва безаклар ҳамда ҳар хил рангдан фойдаланилган.

2-китоб: Али Абу Амр Абёрий томонидан 1265 ҳижрий, Рабиъул соний, якшанба куни ёзилган “Матни Самарқандий” номли қўлёзма асар. Мазкур қўлёзма кутубхонанинг № 982 рақам остида сақланмоқда. Асар мантиқ ва балоғат илмига оид бўлиб, мантиқ илмида машҳур асарлардан ҳисобланади. Унга кўплаб шарҳлар битилган. Қўлёзма тўлиқ матнга эга бўлиб, 23 саҳифадан иборат.

3-китоб: Сулаймон Зуҳдий Холидий ибн Ҳасан ибн Сулаймон ибн Маҳмуднинг Нақшбандия тариқати асоси ва қоидалари битилган қўлёзма нусхаси. Асар савол-жавоб асосда битилган ва тариқат йўналишидаги энг муҳим масалалрни қамраб олганлиги билан аҳамиятли. Асарда пир, муршид ҳукми, тариқатда рақс тушишнинг мазҳаблар наздидаги ҳукми ва бошқа масалалар кенг ёритилган. Бу рисола 1290 йил ҳижрий, муҳаррам ойида ёзилганлиги муаллиф томонидан ўз муҳри (Сулаймон Холидий Нақшбандий) билан қайд қилинган. Мазкур қўлёзма кутубхонанинг № 961 рақам остида сақланмоқда. Асарнинг тўлиқ матни сақланган бўлиб, 9 саҳифадан иборат.

4-китоб: “Кифоя фи тариқати-л-Нақшбандия” номли қўлёзма асар №1005 рақам билан қайд этилган. Қўлёзмада Нақшбандия тариқатининг асосий қоидалари баён этилган.

Малайзия халқаро ислом университетининг “Саййид Муҳаммад Нақиб ал-Атлас” номли кутубхонаси 1989 йилда олим Саййид Муҳаммад Нақиб Атлас томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 58 887 араб, форс, туркий, инглиз, франсуз ва малай тилларидаги китоблар мавжуд. Улардан 3000 га яқин қўлёзма асарлар ва 10000 дан зиёд қўлёзмалар туширилган микрофильмлар сақланмоқда. Мазкур қўлёзмалар ичида 500 дан ортиқ мовароуннаҳрлик алломаларнинг нодир қўлёзма асарлари ҳисобланади.

Фондда энг қадимий ва ноёб қўлёзма асар сифатида хаттот Муҳаммад Хайриддин (ваф. ҳиж. 866.) томонидан кўчирилган Қуръон карим китоби қўлёзма нусхаси сақланади. Асарнинг ҳажми 30Х70 бўлиб, ҳар бир саҳифада 12 қатор ёзилган ва бир қатор олтин суви ва бир қатор сиёҳ ишлатилган нодир қўлёзма ҳисобланади. Бу асар Самарқанддан келтирилган.

Шунингдек, мазкур фондда “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XIII-XIV асрга оид қўлёзма нусхаси ҳам сақланади.

Мазкур ноёб қўлёзма асарларни ўрганиш ва уларнинг манзилларини аниқлаш юзасидан кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилиши зарур бўлиб, бугун жаҳон қўлёзма фондларида алломаларимиз илмий меросига оид минглаб қўлёзма асарлар сақланмоқда ва албатта бу асарлар ўз тадқиқотчиларини кутиб ётибди.

Малайзияга амалга оширилган илмий сафар қўлёзмаларни ўрганиш ва уларни жамлаш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг: “Буюк аждодларимиз маънавий меросига оид, бир саҳифа ёзма маълумот бўлса ҳам уни ўрганамиз”, – деб таъкидлаган сўзига амалий жавоб бўлди.

Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан режалаштирилган асосий вазифалар ижроси амалга оширилиб, кўплаб илмий-тадқиқот марказлари билан алоқалар ўрнатилди ва мовароуннаҳрлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш юзасидан халқаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:72

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1-10 июль кунлари ишчи ташриф билан Малайзияда бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

17-07-2018 Hits:63

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари ташриф доирасида II "Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар" халқаро конференциясида иштирок этди.  Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:85

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВга Ўзбекистон ҳақида гапираман

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВг…

13-07-2018 Hits:112

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам бўлган Ўзбекистон делегацияси Индонезияда сафарда эканликлари ҳақида хабар берган эдик. Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИНИНГ ИШТИРОКИ САЛМОҚЛИ БЎЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛО…

11-07-2018 Hits:92

2018 йилнинг 6 июль куни Ислом тараққиёти банки президентининг илмий тадқиқотлар, технология ва инновациялар бўйичабош маслаҳатчиси Доктор Хаят Сулейман Синди... Batafsil...

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мов…

11-07-2018 Hits:122

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Малайзия давлатига бўлган илмий сафари доирасида кўплаб юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросига оид... Batafsil...

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти”  ва  “Малайзия исломни англаш институти”  масъуллари билан учрашди

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий универс…

10-07-2018 Hits:113

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” директори проф. Дато доктор Моҳд Юсуф Усмон  ва  “Малайзия исломни англаш... Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ ЎЧОҒИГА АЙЛАНАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ Ў…

06-07-2018 Hits:159

Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом... Batafsil...

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

06-07-2018 Hits:112

  Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:141

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид нашр курсларида ўқиш давом этмоқда

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид…

05-07-2018 Hits:129

2018 йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ислом тадқиқот маркази (ИСАМ)да 10 Халқаро таҳқиқ курси ва Усмонли туркий танқидий... Batafsil...

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқу…

05-07-2018 Hits:129

Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи... Batafsil...