Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Мўминга хос фазилатлар

Category: Мақолалар
Created on 06 July 2018 Hits: 135

Инсонда улуғлик ва камолот фазилатлари бор: биттаси, у инсон табиати ва яшаш эҳтиёжидан келиб чиқади, яна бири эса диний хислати бўлиб, бу сифатга эришганлар мақтовга сазовор ва Аллоҳга яқинлашганлар жумласига киради. Дунёвий хислати зарурия касбий бўлмайди, у инсоннинг ихтиёрига боғлиқ ҳам эмас.

Дин, илм, мулойимлик, сабр, шукр, адолат, ҳаққонийлик, таъмадан йироқлик, камтарлик, кечиримлилик, иффат, сахийлик, шижоат, ҳаё, одамгарчилик, камгаплик, оғир-босиқлик, меҳр-шафқат, ҳуснихулқ, яхши муомала каби юксак ахлоқ-одобнинг барчаси охиратга мансуб хислати касбия саналиб, булар гўзал ахлоқ деб аталади. Инсонда мавжуд бўлган мазкур хусусиятлар инсоннниг ҳақиқий мўминлигини билдириб туради. Албатта буларнинг барчаси Аллоҳдан тақво қилишдан бошланади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Мўминлар Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина таваккул қиладиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган кишилардир”[1]. Мазкур оятлар борасида Имом Табарийнинг тафсирларида шундай дейилади: “Аллоҳ таоло бу оятлари билан гўё шундай демоқда: Аллоҳ ва расулига хилоф иш қиладиганлар, Аллоҳдан нозил бўлган китобдаги буйруқ ва қайтариқларга бўйсунмаганларни мўмин деб бўлмайди. Чин мўминлар Аллоҳ зикр қилинганда қалби қўрқувга тушадиган, Унинг амрига итоат этадиган, Унинг азобидан хавфсираб, мудом зикрида бўладиган, олдида оятлар ўқилганда уларни тасдиқлаб, Аллоҳнинг ҳузуридан тушганлигига чин дилдан ишонадиган, тиловатлар таъсирида имони зиёда бўладиган, Аллоҳнинг ўзига ишониб, ўзгасидан бирор нарса умид қилмайдиган ва қўрқмайдиган кишилардир. Улар яна фарз намозларни тўкис адо этадилар ва Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган моллардан Парвардигор буюрган ўринларга ҳамда таъминоти зиммаларида бўлганларга инфоқ-эҳсон қиладилар”[2].

Ҳақиқий мўмин киши мунофиқларнинг гапларига қулоқ солишдан жуда ҳам сақланмоғи лозим. Қуръонда мунофиқлар ҳақида жуда кўп оятлар нозил бўлган. Улар мўминларнинг мунофиқлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун огоҳлантириб туради. Табиийки, ҳамма вақтда ҳам барча мўминларнинг даражалари бир хил бўлмайди. Саодат асри давридаги мусулмонларнинг ичларида ҳам оз бўлса-да мунофиқларнинг гапига қулоқ соладиган иродаси заифроқ кишилар топилган. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Ҳолбуки сизларнинг ичингизда уларга қулоқ соладиганлар бор”[3]. Яъни, сизларнинг ичларингизда ақлини яхши ишлатмайдиганлар, уларга қулоқ соладиганлар, даъватларини қабул қиладиганлар, уларга алданадиганлар бор. Улар сўзларини қабул қилган одамларни ёмонликка буюрадилар. Қўлларини Аллоҳ йўлида эҳсон-садақа қилишдан тортадилар. Аллоҳ уларнинг молларидан фарз қилган закотни эгаларига етказишга монелик қиладилар ва қўлларини ҳар қандай яхшиликдан тортиб олади. Улар Аллоҳга итоат қилишни, Унинг амрига эргашишни тарк қиладилар. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ҳам уларга Ўз тавфиқи, ҳидояти ва раҳматини ато қилишдан тўхтайди. 

Абдуллаев Бекназар
Хазорасп тумани “Шайх Ҳусайин бобо” масжиди имом хатиби 


[1] Анфол, 2-3-оятлар мазмуни.

[2] Табарий. Жомиъу-л-баён фи таъвили-л-Қуръон. Ж. 13. – Байрут. Муассасату-р-рисола, 2000. –Б. 385.

[3] Тавба, 47-оят мазмуни.

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:72

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1-10 июль кунлари ишчи ташриф билан Малайзияда бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

17-07-2018 Hits:63

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари ташриф доирасида II "Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар" халқаро конференциясида иштирок этди.  Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:85

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВга Ўзбекистон ҳақида гапираман

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВг…

13-07-2018 Hits:112

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам бўлган Ўзбекистон делегацияси Индонезияда сафарда эканликлари ҳақида хабар берган эдик. Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИНИНГ ИШТИРОКИ САЛМОҚЛИ БЎЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛО…

11-07-2018 Hits:92

2018 йилнинг 6 июль куни Ислом тараққиёти банки президентининг илмий тадқиқотлар, технология ва инновациялар бўйичабош маслаҳатчиси Доктор Хаят Сулейман Синди... Batafsil...

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мов…

11-07-2018 Hits:121

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Малайзия давлатига бўлган илмий сафари доирасида кўплаб юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросига оид... Batafsil...

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти”  ва  “Малайзия исломни англаш институти”  масъуллари билан учрашди

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий универс…

10-07-2018 Hits:112

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” директори проф. Дато доктор Моҳд Юсуф Усмон  ва  “Малайзия исломни англаш... Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ ЎЧОҒИГА АЙЛАНАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ Ў…

06-07-2018 Hits:159

Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом... Batafsil...

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

06-07-2018 Hits:112

  Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:141

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид нашр курсларида ўқиш давом этмоқда

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид…

05-07-2018 Hits:129

2018 йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ислом тадқиқот маркази (ИСАМ)да 10 Халқаро таҳқиқ курси ва Усмонли туркий танқидий... Batafsil...

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқу…

05-07-2018 Hits:129

Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи... Batafsil...