Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшларнинг ўрни

Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшларнинг ўрни

Самарқанд давлат чет тиллар институтида «Жаҳолатга қарши – маърифат» ғояси асосида «Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид. Талаба-ёшларни радикал ақидавий оқимлар таъсиридан асраш» мавзусида бўлиб ўтган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директорининг маслаҳатчиси, Фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Тўраев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбари С.Боймуродов, вилоят ички ишлар бошқармаси Терроризмга қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари С.Собиров ва Ф.Раҳматова, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Учрашувда терроризм ва экстремизм, миссионерлик, радикализм, шунингдек, кибержиноятларга қарши кураш борасида маърузалар тингланди. Улар талабаларни бой тарихий, миллий ва диний анъаналаримизга ёт бўлган иллатлар, яъни терроризм, диний ақидапарастлик, миссионерлик, «оммавий маданият» тарқалиши ва одам савдосига қарши курашишда, шунингдек, киберхавфсизликни таъминлашда ёшларни тегишли давлат ва жамият тузилмалари билан ҳамкорлиги юзасидан тушунча ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида интернетда ҳар хил тармоқларга уланиб, ўзи билмаган ҳолда баъзи таъқиқланган диний оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, ахборот олишда шубҳали манбалардан фойдаланмаслик тўғрисида сўз юритилди.

Нотиқлар бугун дунёда радикализм бошқа бузғунчи ғоялар ташвиқоти авж олиб бораётгани, шунинг учун айниқса ёшлар доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Тадбир қизғин савол-жавоблар билан якунланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг …