Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ олими – йирик анжуманда

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Соҳанинг мамлакатимиздаги таниқли олим ва мутахассислари қатнашган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим Мехрожиддин Амонов ҳам иштирок этди.

Олим “Глобаллашув даврида диний ихтилофларнинг олдини олишда ҳадис ва ҳадис илмларининг ўрни” номли шўъбада “Исломшунослик соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти мисолида)” мавзусида маъруза қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …