Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Инсондаги ботиний одоблар баёни

Category: Мақолалар
Created on 05 February 2018 Hits: 115

Албатта, инсон фақат гўзал ҳулқи орқали Аллоҳ таолога суюкли, амалларда бардавом ва инсонларга суюкли бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (с а в) ни Қуръони карим[1]да:” وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ”, “ Ва албатта, Сиз улкан ҳулқдадирсиз” деб таърифлаган. Расулуллоҳ (с.а.в) бизлар учун барча ишда ўрнакдирлар.

Биз уларнинг сийратларини ўрганиб, уларнинг гўзал ҳулқлари билан ҳулқланишга интилишимиз даркор. Расулуллоҳ (с а в) дан:” Инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган амал нима?”,-деб сўралганда, Ул-Зот:”Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал ҳулқдир”, деб жавоб берганлар. Агар инсон одобли бўлмаса, у илмли бўлсин, у илмининг унга фойдаси йўқдир. Бунинг учун эса инсон одобни ўз қалбидан, ички дунёсидан бошлаши лозим бўлади. Инсондаги ботиний одоблар булар: тазаккури мавт (ўлимни эслаш); робита; ҳузур; вуқуфи қолби; вуқуфи зикрий; вуқуфи ададий каби одоблардир.

1.Ўлимни эслаш. Расулуллоҳ (с а в:)”Лаззатларни сизлардан кесиб олган ўлимни кўп-кўп эсланглар” деб марҳамат қилганлар. Тазакккури мавт бу ўлимни ва ундан кейинги ҳолни тафаккур қилиш, ҳис қилишга ҳаракат қилишдир. Ўлимни кўп эсласа, инсон ўз нафсини тарбиялаши ҳам осон бўлади. Чунки, ўлимни эслагач, яхши, солиҳ амаллар қилишга, китобини савоблар билан тўлдиришга, ўз ҳаётини тўғри бошқариб, уни тартибли қилишга уринади.

2.Робита. Бу муршиди комилни[2] ҳаёлан тасаввур қилишлик, Ул Зотнинг олдиларида ўтирибман, деб ўйлашлик, ўзини шунга кўра тутишликдир. Бунинг усули тавозуъ ва ҳокисорлик билан одобли бир ҳолатда муршидининг кўринишини хотирага келтириб, файз манбайи бўлган икки қошларига рўбарў бўлиб ўтирган бўлиб, гўё Ул Зотдан файз талаб қилишликдир. Икки қошнинг ўртаси: Нури Муҳаммадий (с.а.в) жо бўлган жойдир. У ер файз ери ва нур нозил бўладиган жойдир. Робитанинг шаръан жоиз эканига кўплаб далиллар бор. “Иҳё улумуд-дин” китобининг намоз бобида намоз ўқиган одам: “Ей Аллоҳнинг Расули, Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва барокатлари бўлсин!” деганда, қалбида Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг муборак кўринишларини, сиймоларини гавдалантирмоғи, Ул Зотга бу хитобнинг ҳушуъ билан бўлмоғи лозим эканлиги айтилган. Бу Расули Акрам (с а в) га робита демакдир.

3.Ҳузур. Бу мосувони тарк қилишликдир. Айниқса, мосуво жумласига кирувчи дунё муҳаббати ҳар бир мўминнинг қалбидан албатта чиқиши керак. Расулуллоҳ (с а в) : “Дунё муҳаббати барча хатонинг бошидир”, деганлар. Дин билан дунёнинг жам қилиниши зид нарсаларнинг жам қилинишига ўхшайди. Дунёни деб охиратни, охиратни деб дунёни тарк қилиш керак эмас. Лекин, дунёвий ишларда шариъатнинг ҳукмларига мувофиқ ҳаракат қилиш, шариъатда белгиланган чегарадан чиқмаслик керак.

4.Вуқуфи Қалбий. Бунинг маъноси қалбнинг Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан огоҳ ва уйғоқ бўлишидан иборатдир. Бунда қалб асл мақсад бўлган Ҳаққа боғланади. Чунки, қалб ҳеч қачон машғулотсиз қолмайди. Қалб-бир нафис жавҳардирки, Оламлар Парвардигорининг асрор ҳазиналари ва Олами Амрнинг нозик жиҳатлари ва яширин маънолари унда яшириндир. Шундай экан, бу нозик жавҳарни Аллоҳ таоло тоатида бардавом қилиш зарур бўлади. Агар қалб Аллоҳ таоло муҳаббати ила тўлса, бутун вужуд ибодатда бўлади. Зеро, зоҳирий вужуднинг қибласи Каъба бўлгани каби, жон ва кўнгилнинг Каъбаси қалбдир.

5.Вуқуфи зикрий. Яъни Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш. Аллоҳ таолонинг ўхшаши ёки тенги, шериги йўқ эканлигини ва ҳам нуқсон сифатлардан буткул пок, муназзаҳлигини тафаккур қилган ҳолда зикр қилишидир. Ким тили билан “Аллоҳ” деса, қалбида ҳам Аллоҳнинг ёди, муҳаббати, шукри бўлса, икки оламда унинг ёрдамчиси Аллоҳдир. Ким тили билан “Аллоҳ” деса-ю, қалбида Аллоҳдан бошқа нарса бўлса, икки оламда унинг даъвогари Аллоҳдир. Шунинг учун биз зикр билан машғул бўлганимизда, ҳам тилимизда, ҳам дилимизда бўлиши керак.

6.Вуқуфи ададий. Бунда зикрнинг саноғи, ададидан хабардор бўлиш. Намоздан кейинг қилинадиган тасбеҳнинг 33 саноғига мунтазам риоя қилиш шу боисдан суннат бўлгандир.

Инсон фақат ички дунёсини тўғирлабгина ҳақиқий саодатга эриша олади. Зеро, қалб солиҳ бўлса, бутун бир вужуд соғ ва солиҳ бўлади. Фақатгина Аллоҳ ва Унинг Расулининг муҳаббати билан тўлган қалбга эга бўлган инсон-Аллоҳ ва Унинг Расулининг соф ва пок севгисига ва жаннатнинг энг оилй даражасига эришади.

 

Xадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти
 3-курс талабаси
Джамилова Нодирабегим


[1] “Қалам” сураси, 3-оят

[2] Расулуллоҳ (с.а.в)

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

17-02-2018 Hits:71

15 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги қўлёзмалар ва нодир экспонатлар бўйича экспертлар гуруҳи ўзининг дастлабки мажлисини ўтказди. Экспертлар аҳоли... Batafsil...

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи умра сафаридан мамлакатимизга қайтди

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларини…

13-02-2018 Hits:81

Жорий йилнинг 11 февраль куни “Умра-2018” Баҳор мавсумининг 220 нафардан иборат датлабки гуруҳи умра амалларини бекаму-кўст бажариб мамлакатимизга қайтиб келдилар. Batafsil...

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши маълум бўлди

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши …

13-02-2018 Hits:115

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муҳим қарорни қабул қилди. Batafsil...

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни муста…

09-02-2018 Hits:113

Оксфорд ислом тадқиқотлар марказининг расмий нашри OCIS хабарига кўра,  2017 йилнинг декабрь ойи Тошкентда Оксфорд ислом тадқиқот маркази директори академиклар... Batafsil...

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

08-02-2018 Hits:105

Самарқандда имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини кўрикдан ўтказиш бўйича бошланган ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда деб хабар бермоқда ЎМИ Самарқанд... Batafsil...

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожл…

07-02-2018 Hits:111

Шавкат Мирзиеёв «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди. Batafsil...

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбарас…

31-01-2018 Hits:164

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн... Batafsil...

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчиликлар, натижалар ва таклифлар

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчи…

26-01-2018 Hits:167

Кеча, 25 январь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича 5 та илмий... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:251

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:232

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:255

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:317

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...