Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Таъзиядаги бидъатлар

Category: Мақолалар
Created on 01 February 2018 Hits: 160

Йиғи Исломда буюрилишича, овозсиз, кўз ёши билан бўлиши керак. Томоқ йиртиш, ёқа йиртиш кабилар Исломда йўқ. Ҳазрат Расул алайҳиссалом фарзандлари Иброҳим вафот этганида кўзда ёш билан деган эдилар: «Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар».

 Бу сўзлар биз умматлар учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом таълимларидир. Бизнинг замонамизда шундай аёллар борки, тобут теварагида йиғлашади, дод солишади ва қанча куфр сўзларни тилга олишади. Тобутни узатаётганида гўё хушидан кетади. Баъзи қизлар ва келинлар отамни ёки онамни бермайман, қабристонга кетгани қўймайман, дейишади. Тобут кўтарилгач, ҳамма хотину қиз шўру шар солганча тобут орқасидан югуришади, бу ажиб саҳна нишон берадики, гўё жоҳилият замони ҳукмрондир. Фараз қилдикки, ўшалар мурданинг пиёласида чой берсангиз –ичмайдилар, косасида овқат берсангиз – емайдилар ва ҳатто мурда ётган уйда якка ётишга қўрқадилар, ҳазар қиладилар, бошқа тарафдан эса мурда четда қолиб кетиб, судвозлик қилиб, маърака пулини бир-бирига юклашадилар.

Таъзия маросими – яъни, мотам ва қора кунни бу ҳовлидан у ҳовлига кўчирадилар. Ажойиб! Одам бир жойда ўлади, аммо азаси ҳамма жойга кўчиб юради, агар бундан мақсад дуойи фотиҳа бўлса, жуда яхши, бир уйга йиғилсалар, маҳалладан уч-тўртта мўйсафидлар, баъзи қариндошлар тўпланиб тиловат қилсалар, қайтага савоб иш бўларди, кошки шундай бўлса эди. Таъзия маросими мумкин, аммо қачон ва қаерда? Агар у шаҳардан бу шаҳарга вафот этганларнинг яқинлари келолмаса, ноилождан ўша шаҳарда яшовчи ўғли ёки ака-укаси, ўша шаҳарда туриб дуойи фотиҳа қилади, қўни-қўшни, маҳалла аҳли келишиб таъзия билдиришади, тамом вассалом. Аммо ҳозирда қилинаётган таъзия маросими на шариатда қабул ва на одамийлик бобида. Бу маҳалладан у маҳаллага, дарёнинг бу тарафидан у тарафига, шаҳардан шаҳаргача азадорлик, мотам тутишлик, беҳуда сарф-харажатлар, хуллас, томир отиб кетган хурофот.

Аллоҳнинг Пайғамбари дейдилар: «Хурофот ақлни тўсиб турувчи пардадир». Ислом дини сусайдими, хурофот авж олади, хурофот жўш урдими, ақл кўзини парда олади, ақлки пардага ўралдими, Ислом ҳақиқати ёпиқлиғ қолади. Фарзандлар, дўстлар ва яқинларга гоҳ-гоҳ панду насиҳат қилиб қўймоқ лозим. Хусусан, болаларнинг тили бурро бўлса, ўлимингдан сўнг мустақил руҳингга Қуръон тиловат қилиб турса, агар имкон тополсанг, топган тутганинг: ҳовлинг, пулу нарса ва буюмларингни тақсим қил, ўлимингдан кейин судвозлик бўлмасин, сенинг бойлигинг фарзандларинг ажралиб кетишига сабабчи бўлмасин, гуноҳга қоласан. Иймон ва Ислом аҳлидан бирортаси Ҳаққа жон таслим қилди, дейлик. Унинг вафоти исломий хонадонга битта нуқсон, йўқотиш бўлади, хонадонидагилар, қариндош- уруғлар, маҳалла аҳлидан лозимки, уч кун мотам тутиб азадорлик қилсин, яъни ҳамма дафн маросими ва жанозага тайёр бўлсин, жанозасини ўқиб тупроққа топширсин, маййит эгалари уч кун аза тутадилар. Имкони борича тирикчилик ишларини тарк этишиб, хурсандчилик ва қувончни бир тарафга йиғиштириб қўядилар, ҳамма инсон ғамли ва андуҳли бўлиб, ўтганнинг ҳаққига истиғфор айтадилар, намоз ўқийдилар ва Қуръон тиловат қиладилар.

Шунчалик машғул бўладиларки, ҳатто уч кунга обу овқат учун қозон осмайдилар. Бинобарин, Муҳаммад алайҳиссалоту васаллам тавсия этдиларки: «Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Уларни машғул қиладиган нарса келиб қолди», дедилар». Бундан маълум бўладики, мотам кунларида мусибатхонада дастурхон очиш ва келганларни зиёфат қилиш ҳақиқатан ҳам қабиҳ ва макруҳ бидъатдир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус
ислом билим юрти 2-курс талабаси
Бузрукхонова Муқаддас

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

17-02-2018 Hits:71

15 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги қўлёзмалар ва нодир экспонатлар бўйича экспертлар гуруҳи ўзининг дастлабки мажлисини ўтказди. Экспертлар аҳоли... Batafsil...

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи умра сафаридан мамлакатимизга қайтди

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларини…

13-02-2018 Hits:80

Жорий йилнинг 11 февраль куни “Умра-2018” Баҳор мавсумининг 220 нафардан иборат датлабки гуруҳи умра амалларини бекаму-кўст бажариб мамлакатимизга қайтиб келдилар. Batafsil...

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши маълум бўлди

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши …

13-02-2018 Hits:115

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муҳим қарорни қабул қилди. Batafsil...

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни муста…

09-02-2018 Hits:113

Оксфорд ислом тадқиқотлар марказининг расмий нашри OCIS хабарига кўра,  2017 йилнинг декабрь ойи Тошкентда Оксфорд ислом тадқиқот маркази директори академиклар... Batafsil...

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

08-02-2018 Hits:105

Самарқандда имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини кўрикдан ўтказиш бўйича бошланган ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда деб хабар бермоқда ЎМИ Самарқанд... Batafsil...

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожл…

07-02-2018 Hits:110

Шавкат Мирзиеёв «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди. Batafsil...

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбарас…

31-01-2018 Hits:164

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн... Batafsil...

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчиликлар, натижалар ва таклифлар

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчи…

26-01-2018 Hits:167

Кеча, 25 январь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича 5 та илмий... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:250

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:232

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:254

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:317

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...