Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“Буллинг”дан огоҳ бўлайлик !!!

Category: Мақолалар
Created on 26 January 2018 Hits: 418

Бугунги кунда “буллинг” тушунчаси оммалашиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. “Буллинг” инглизча сўз бўлиб, уришқоқ, зўравон каби маъноларни англатади. Ижтимоий моҳияти бошқаларни қўрқитиш, камситиш, жисмоний ва руҳий террор қилиш йўли билан ўзига бўйсундириб олиш демакдир.

Қолаверса бировларнинг устидан кулиб, мазах қилиш орқали руҳий жароҳат етказишдир. Бундай ҳолатлар, айниқса ўсмирлик ёшида жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Яқинда ижтимоий тармоқда 14 ёшли қизни ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар қилинди. Маълум бўлишича қиз интернет тармоғида “буллинга” учраган. Қизнинг отаси интернет тармоғи орқали қизига босим уюштирганларни дафн маросимига таклиф қилган. Бу билан у қизининг ҳаётини заҳарлаб, оиласига қандай кулфат келтирганини кўрсатмоқчи бўлган.

Инсонларнинг айби, нуқсонини масхаралаб кулиш, мазах қилиш ва лақаб қўйишдан тийилмаган кимсалар нафақат ўзининг қандай тарбия кўрганини кўрсатиб қўяди, балки ўзини ўзи азобга гирифтор қиладиган золим ҳам бўлади.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда огоҳлантириб: “Эй мўминлар, (сизлардан) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилмасин! Эҳтимол (масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (Сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасинлар)! Эҳтимолки (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир” (Ҳужурот, 11).

Оятнинг нозил бўлиш сабабларидан бири ҳақидаги ривоятга кўра, оят Тамим қабиласи вакиллари ҳақида тушган. Улар Мадинага келишганида, Аммор, Хаббоб ибн Фуҳайра, Билол каби камбағал саҳобийларнинг бир аҳволдаги уст-бошларини кўриб кулишади. Бу албатта уларга нисбатан ҳурматсизлик эди. Шу сабаб Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасини 11-оятини нозил қилдики, нафақат саҳобаларга балки қиёматгача инсониятга эслатма бўлиб қолди.

Ёшларимиз орасида шундай хунук ҳолатларни кўрасанки, ота-онаси олиб берган қимматбаҳо кийимларини кўз-кўз қилиб, кибр-ҳавога берилишади. Агар ўзлари пешона-тер билан ишлаб топган пулига сотиб олганда ҳам бошқа гап эди. Ота-онаси ўртаҳол бўлиб, қимматбаҳо кийим-кечакларни олиб беришга имконияти бўлмаган йигит-қизларни эса мазах қилгандай бўлишади. Бундай камситишдан уларни руҳий тушкунликка тушишига ва кўпинча ўзаро адоват келиб чиқишига сабаб бўлади. Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни келиб чиқиш сабабларидан бири “буллинг”га муккасидан кетишидир. Дунё бўйича 11-13 ёшдаги мактаб ўқувчиларини “буллинг”ни қурбони бўлаётгани бугунги кунни фожеасидир. Демак ота-она фарзандларида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмаслиги керак. Масалан боланинг мактабга бормаслик учун баҳона қидириши, асабийлашиши, мактабга боришда бошқа йўлларни қидириши ва бошқа ҳаракатлари шубҳали бўлиши мумкин. Яхши биламизки таълим даргоҳларида аъло баҳога ўқийдиганлар баъзи устозларни арзандаси бўлади. Ақлан ва жисмонан заиф ўқувчилар, ота-онаси кам таъминланган ёки ота-онаси ажрашиб кетган ёҳуд ота-онаси йўқ етимларга эса эътиборсизлик билан қарашлари оқибатида руҳий жароҳат етиши мумкин. Шундай ҳолатларни ҳам гувоҳи бўлдикки қўлига эрк бериб ўзини ҳаммадан кучли ҳисоблаб зўравонлигини кўрсатмоқчи бўлганларга қонун устиворлиги таъминланди. Қолаверса бундай ёшлар кучини кимгадир эмас, балки спорт соҳасида ўзини кўрсатиши, жонажон ватанини байроғини юқориларга кўтариши мақсадга мувофиқ бўларди. Яна таъкидлаш лозим бўлардики, “буллинг”дан ташқари “Кибербуллинг” деган бало интернет сервислари орқали ёшларни ижтимоий қарам қилишга, агрессияга, бошқаларни ҳақорат қилишга даъват этувчи ахборотлари билан интернет ёки мобиль телефон орқали амалга ошириладиган бебошликдир. “Кибербуллинг” қурбонлари ота-оналарига ёрдам учун мурожаат қилишдан қўрқишади. Негаки қўшимча жазо олиши компьютер ёки телефондан фойдаланишдан маҳрум этилиши мумкин. Шу сабаб бошига тушган муаммони ечимини излаб боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бу борада ота-оналар огоҳ бўлиши керак. Аслида фарзанд тарбияси болалар боғчаси тарбиячиси ёки мактаб ўқитувчилари зиммасида эмаслиги, балки ҳар бир ота-онани Аллоҳ таолони олдида берган ваъдасига вафо қилиши демакдир. Чунки фарзанд яратган томонидан берилган омонатдир.

Фарзандлари соғлом юрт – қудратлидир. Бу ғоя ҳаётимизга кириб, ўз самарасини бермоқда. Юртни, элни қудратли кўришни истасак, фарзандларимизни ёмон таъсир ва таҳдидлардан асрай олишимиз керак. 

Бўстонлиқ тумани “Дониёр бин Озод” жоме масжиди
 имом-ноиби М.Абдусаитов

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Росси…

23-05-2018 Hits:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федера…

21-05-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Batafsil...

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи…

18-05-2018 Hits:104

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда. Batafsil...

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Прези…

18-05-2018 Hits:61

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман. Batafsil...

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган кел…

17-05-2018 Hits:107

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари,... Batafsil...

Имом Бухорий меросининг Париждан  Самарқандга сафари

Имом Бухорий меросининг Париждан Самарқ…

17-05-2018 Hits:98

Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази исломшунос олимларидан иборат... Batafsil...

Навоий вилоятида илмий-амалий конференция ўтказилди

Навоий вилоятида илмий-амалий конференци…

17-05-2018 Hits:188

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Навоий Давлат Педагогика институтининг 2018 йил 10 майдаги №88-87-985/04... Batafsil...

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шер…

17-05-2018 Hits:107

 Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.  Batafsil...

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисобл…

17-05-2018 Hits:89

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235... Batafsil...

Хитой уламолари Самарқандга келишди

Хитой уламолари Самарқандга келишди

14-05-2018 Hits:143

{jcomments on}2018 йил 14 май куни юртмизда меҳмон бўлиб турган Хитой ислом уюшмаси раиси шайх Ҳасан Янг Фа Минг бошчилигидаги... Batafsil...

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғ…

14-05-2018 Hits:108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2018 йил муборак Рамазон... Batafsil...

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши мумкин

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши…

11-05-2018 Hits:145

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот... Batafsil...