Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ҳадисларнинг исломий илмлардаги ўрни ва таъсири

Category: Мақолалар
Created on 26 January 2018 Hits: 201

Ҳадис илми ҳадисшунослик – ҳадисларни ўрганишга бағишланган илм соҳасидир. Дарҳақиқат, исломий тушунча ва таълимот, миллий мафкура ва маънавиятни тушунишда, унинг юксак даражада ривожланишида ҳадисларнинг таъсири самарали бўлган. Шунингдек, у барча соҳада юксак илмий ҳаракатларни пайдо қилишда салмоқли ўрин тутган.

Сабаби, у ҳамма одамларга пайғамбарлик меросини ва Қуръони каримнинг баёни бўлган пайғамбарлик илмларини етказиб берди. Масалан, Аллоҳ таоло: “Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик” – дейди (Наҳл сураси, 44-оят маъноси). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳикматли китобдаги нарсаларни ўзларининг гаплари, ишлари, қарорларини суннатлари билан баён қилганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг кўпида илм олишга даъват этиб, уни излашга ва ўрганишга тарғиб қилган. Шулардан айримларини келтириб ўтамиз: “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўрса, уни фақиҳ (дин олими) қилади” (Бухорий ва Муслим ривояти).

“Кимки илм истаб бир йўлни ушласа, Аллоҳ жаннат йўлларидан бир йўлни йўл қилиб беради. Албатта фаришталар рози бўлиб толиби илмга қанотларини қўяди. Олим кишига еру осмондагилар ва сув ичидаги китлар ҳам истиғфор айтади. Олим кишининг обидга қарагандаги фазилати, кечадаги бошқа юлдузларга қараганда тўлин ойнинг фазилатига ўхшайди. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта пайғамбарлар динор ва дирҳамларни мерос қолдирмаган, улар илмни мерос қилиб қолдирганлар. Кимки уни олса, улкан насибага етибди” ( Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

“Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир” (Ибн Можа ривояти. Ушбу ҳадисларда илмнинг нақадар буюклиги, илм талабида бўлиш шартлиги, уларни билмайдиганларга етказиб дунёмизни ислоҳ қилишдек масъулиятли ва охиратимиз учун фойда бўлишини баён қилган. Ҳадис илмини ўрганиш жуда катта меҳнат ва сабр талаб қилади. Ҳадислар барча ислом илмлари тараққиётида Қуръондан кейинги ўринда туради. Шундай экан, ҳар қандай илм толиби ҳадис илмини ҳам чуқур ўрганиши лозим.

Бу ҳадислар денгиздан бир томчидир. Ҳадис садоқатли мўминларнинг дилларига етарлича таъсир қилади. Чунки, бу нарса уларда илмга муҳаббатни, уни ўрганишга бўлган қизиқишни пайдо қилган, ҳамда уларда доимо илм талаб қилиш учун фаолликни уйғотган.

Ҳадислар вужудга келтирган кучли таъсирнинг энг ёрқин тамони арабий ва нақлий илмларда намоён бўлди. Энг асосийси ҳадис ўрганиш талабида “узоқ ўлкаларга сафар қилиш”дир. Зеро, салафи солиҳлар бир-бирлари билан ривоят алмашган ҳолда шаҳарлар айланишган. Бу жиҳат салафи солиҳлар учун катта аҳамиятга эга эди.

Шунингдек, ҳадис уни излаш ва ўрганиш бошқа шаръий илмларнинг пайдо бўлишига асос бўлди, ана шу илмлар мустақил бўлгач ҳадиснинг услубини олишга, хабарлардан ишонч ҳосил қилиш, матнларни таҳрир этиш, иснодларини ўрганиш, ровийларни текширишга ундади. Бу нарса ҳадис истилоҳи, ривоят қилиш қоидалари, ёзиб жамлаш асослари, ҳамда уни ёдлаб олиб бошқаларга етказишни ўрганиладиган илмда баён қилинган. Ана шу буюк илм ушбу умматнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, башарият тарихида ҳали ҳеч бир уммат бу ишни қилган эмас.

 Исломий илмларнинг аввалида Ислом фиқҳи (ҳуқуқшунослиги) муборак суннатнинг соясида вужудга келган, суннат илмларнинг энг муҳим бўлагига айланиб, ҳатто иккаласига ҳам ана шу “Фиқҳ ва ҳадис илми” деган ном берилган. Қандай ҳам бўлмасин, ҳолбуки, ҳадис пайғамбарлик даврида, кейин адолатли халифалар даврида, сўнгра улардан кейингиларнинг даврида, тўрт мужтаҳид имомларнинг, улардан кейингиларнинг замонигача ва ҳозирги асрга қадар сақланиб келмоқда.

 Муҳаддислар ҳадисларни ўрганишни тушуниб, ундаги маъноларни англаб идрок этишга эътибор қилганлар. Салафлар замонида айрим фақиҳлар ҳадис соҳасидан узоқлашган ҳолда фиқҳни китоб қилиб ёзишни бошламагунга қадар, фиқҳ билан ҳадиснинг ўртасида фарқ ҳам, ажрим ҳам йўқ эди. Ҳадис фиқҳнинг асли тараққий қилиш манбаи бўлишига қарамай, ана шу ажрим кўплаб фақиҳлар билан ҳадис илми ўртасидаги алоқани заифлашувига олиб келди.

 Ана шу аслликнинг орқасида ҳикматли китоб Қуръон фиқҳи асосларига қўшиб суннат фиқҳи асослари вужудга келди. У “Фиқҳ асослари илми”, “Ҳукм чиқариш асослари” ва “Шариат асослари” деб танилган.

“Фиқҳ асослари илми” Қуръон билан ҳадиснинг ўртасидаги мустаҳкам алоқани, қонун чиқаришда суннат Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ва у китобнинг умумий кўринишини ажратади, ноаниқ жойларини ёритади, мутлақ жойини қайд қилади, умумларни эса хослайди ва ундан бошқа насх, таъвил ва ижтиҳоднинг бобларини изоҳлаб беради.

Мана шундан биз фиқҳ асослари, ҳукм чиқариш ва шариат қонунларини чиқаришда суннати набавийнинг таъсири буюклигини идрок қилиб оламиз.

Ҳадиснинг тафсир ва таъвил илмидаги ҳолати, унинг фиқҳ ва фиқҳ асосларидаги ҳолатига ўхшайди. Чунки, суннат аҳлига Қуръоннинг тафсири ва таъвилининг томонларини баён этиш учун етарли захира бор эди. Муфассирлар ҳадисга таяниб ундан ҳукм олдилар. Ҳатто, тафсир бил-маъсур-ҳадисга асосланиб тафсир қилиш исломий илмлар ичида марказий ўринни эгаллаб олади.

Шундай қилиб фиқҳ, усул, тафсир ва булардан бошқа исломий илмларни суннати набавия қамраб олган бўлиб, улар устунлари ва биноларини мустаҳкам асослар ва субутли қоидалар узра барпо қилгандир. Шунга ўхшаб араб тилини ҳам, пайғамбаримизнинг сўзлари, ҳамда рисолатининг ҳидоятидан иборат унумдор заҳира билан бойитди. Натижада араб тилининг кўркамлиги ва гўзаллигини зиёда қилди.

Ҳадис илми тарихига улкан ҳисса қўшган, юртимиздан етишиб чиққан  Имом Бухорийдек муҳаддис алломаларнинг ҳаёти, илмий мероси, босиб ўтган ҳаёт йўллари, нафақат диёримиз, балки, бутун дунё мусулмонларининг маънавияти тараққиётида ўзига хос кўриниш ва муносиб ўринга эга. Уларнинг маънавий мероси келгуси авлодни юксак маънавиятли қилиб тарбиялашда катта аҳамият касб этади. 

Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими мутахассиси
Қ. Маҳмудов

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

17-02-2018 Hits:71

15 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги қўлёзмалар ва нодир экспонатлар бўйича экспертлар гуруҳи ўзининг дастлабки мажлисини ўтказди. Экспертлар аҳоли... Batafsil...

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи умра сафаридан мамлакатимизга қайтди

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларини…

13-02-2018 Hits:81

Жорий йилнинг 11 февраль куни “Умра-2018” Баҳор мавсумининг 220 нафардан иборат датлабки гуруҳи умра амалларини бекаму-кўст бажариб мамлакатимизга қайтиб келдилар. Batafsil...

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши маълум бўлди

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши …

13-02-2018 Hits:116

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муҳим қарорни қабул қилди. Batafsil...

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни муста…

09-02-2018 Hits:113

Оксфорд ислом тадқиқотлар марказининг расмий нашри OCIS хабарига кўра,  2017 йилнинг декабрь ойи Тошкентда Оксфорд ислом тадқиқот маркази директори академиклар... Batafsil...

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

08-02-2018 Hits:105

Самарқандда имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини кўрикдан ўтказиш бўйича бошланган ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда деб хабар бермоқда ЎМИ Самарқанд... Batafsil...

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожл…

07-02-2018 Hits:111

Шавкат Мирзиеёв «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди. Batafsil...

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбарас…

31-01-2018 Hits:165

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн... Batafsil...

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчиликлар, натижалар ва таклифлар

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчи…

26-01-2018 Hits:167

Кеча, 25 январь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича 5 та илмий... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:251

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:232

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:255

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:318

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...