Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Глобаллашув ва мафкуравий иммунитет

Category: Мақолалар
Created on 17 November 2014 Hits: 12687

Мафкуравий бўшлиқни тўлдириш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш – баркамол авлод тарбиясининг муҳим йўналишидир. Бугунги инсоният турли хил ғоялар ва сиёсий курашлар бутун жаҳон миқёсида авж олаётган, ғоявий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган бир шароитда яшамоқда.

Бундай вазиятда ғоявий лояллик сиёсий курашда ютқазишга олиб боради. Айниқса, ҳозирги глобаллашув шароитида ҳар қандай мафкуравий йўлдан воз кечишни, мафкурасизлик йўлини тарғиб этишни мақсад қилиб олган сиёсий кучлар, мафкурасизлашган тоифаларнинг онгига ўзларининг усти ялтироқ космополитик ғояларини сингдиришга ва шу асосда турли тоифадаги миссионерлик ғоялари учун, диний-фундаменталистик, экстремистик, террористик мазмундаги ғоялар учун йўл очиб беришга эришишади. Бундай шароитда маънавий тарбиянинг икки муҳим жиҳатига муҳим эътибор қилишга тўғри келади.

Биринчидан, ғоявий бўшлиқни бунёдкор ғоялар билан тўлдириш масаласи ва иккинчидан, ҳарбийлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласи. Бизнинг ушбу маърузамиз ҳам мазкур икки масалани ёритишга қаратилгандир.

Ғоявий бўшлиқ қандай вужудга келади? Бу масалада “Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати” китобида шундай деб ёзилган: “муайян шароитда жамият, ундаги тоифа ва қатламларнинг онгида содир бўладиган ғоясизлик, мафкуравий вакуум ҳолати. Муайян ақидалар, фикр ва ғоялар замон танқидига учраганда ёки янги пайдо бўлган ижтимоий-сиёсий кучлар томонидан инкор этилганда, давр талабига жавоб берадиган ғоя ва мафкура тўла шаклланиб улгурмаган ҳолларда жамиятда ғоявий бўшлиқ вужудга келади”[1]. Ҳақиқатдан ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида биз эски тоталитар коммунистик мафкурадан воз кечдик, аммо янги миллий мафкуранинг тамойиллари ҳали ишлаб чиқилмаган эди. Шундай шароитда ёшларни қандай ғоялар билан тарбиялаш масаласи кўндаланг турар эди. Бундай вазиятда ҳали онгида мафкуравий қадриятлар шаклланмаган ёшлар ғоявий бўшлиқ шароитида таълим оларди. Бу ғоявий мухолифлар учун жуда қулай шароит эди. Улар бизнинг ёшларимиз онгига турли хил диний-экстремистик ғояларни кирита бошлашди. Бу жараён бугунги глобаллашув шароитида янада кескинлашди.

Ғоявий мухолифларимиз диний таълим берувчи турли хил ҳужралар ташкил этишди, диний мактаблар очишди. Бу мактабларда нурчилар, ваҳҳобийлар, салафийлар ғояларини тарғиб эта бошлашди. Бундай мактаблар айниқса Фарғона водийсида кенг расмга кирди. Юқорида қайд этилган мактабларда илгари сурилган диний-экстремистик руҳдаги фикрлар мустақиллигимиз манфаатларига зид келувчи, мамлакатимиз ҳудудида халифаликка асосланган теократик давлат тузумини ўрнатишга даъват этувчи вайронкор ғоялардан ташкил топган эди. Энди ана шу ғоявий бўшлиқ ўрнини бунёдкор ғоялар билан тўлдиришдек муҳим вазифа кўндаланг бўлиб турар эди. Бу борада Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов миллий истиқлол мафкурасини яратишдек ўта муҳим стратегик вазифани ўртага ташладилар. “Асосий Қонунимизда ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади, дейилган. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси мақомига кўтарилиши мумкин эмас. Бу конституциявий қоида бизнинг олдимизга миллий истиқлол мафкурасини яратиш вазифасини қўяди”[2]. Миллий истиқлол мафкураси нималарга таянади деган масалага президентимиз шундай жавоб берадилар: “Миллий истиқлол мафкураси халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдиришга хизмат қилиши лозимлигини ҳеч қачон унутмайлик. Унда жамиятимиздаги барча кучлар, ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари, аҳоли турли табақаларининг ўй-фикрлари, орзу-умидлари ўз ифодасини топмоғи лозим. У давлатимиз фуқароларини улуғ мақсад йўлида қалбан бирлаштиришга кўмаклашиши керак”[3]. Шунингдек, ушбу мафкуранинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида тўхталиб, президент И.А.Каримов “Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин” деб номланган асарида шундай деб қайд этади: “Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин.”[4] – деб таъкидладилар.

Хўш ёшларимизнинг, айниқса ҳарбий хизматчиларимизнинг онгида мафкуравий бўшлиққа йўл қўймаслик учун нима қилиш лозим? Бу саволга тўғри жавоб топиш учун яна президентимиз асарларига мурожаат этамиз: “Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир онгли одамнинг воқеликка ўз муносабати, мақсад ва интилишлари бўлиши табиий. ... Кўп нарса, албатта, инсоннинг ўзига ва унинг тарбиясига боғлиқ. Аммо бир ҳақиқатни чуқур англаб олиш даркор: ҳар бир одам, оила, қолаверса, бутун эл-юртимизнинг бахту саодати, жамиятимизнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан одамзот таяниб яшайдиган ғоя ва маслакнинг қанчалик тўғри ва инсонийлигига, бу эътиқод унинг оиласи, фарзандлари, халқининг эзгу мақсадларига, ҳаётий манфаатларига нечоғли мос келишига узвий боғлиқдир. ...

Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир.”[5] Бу вазифалар мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифаларидир.

Хўш, мафкуравий иммунитетнинг ўзи нима? Бу саволга “Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати” китобида шундай фикр билдирилган: “Мафкуравий иммунитет (лотинча – бирор нарсадан халос қилиш) – шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизим.

Иммунитет тиббий тушунча бўлиб, у организмнинг доимий ички муайянлигини сақлашга, турли ташқи таъсирлардан, инфекциялардан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуини ифодалайди. Соддароқ қилиб айтганда, иммунитет – организмнинг ўз-ўзини турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир.”[6] Ҳарбий хизматчиларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, бу хусусиятлар ҳарбий соҳадаги таълим-тарбия тизимида ҳисобга олиниши лозим. Бундай хусусиятларга қуйидагилар киради:

Биринчидан, мафкуравий иммунитет ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси жараёнида шакллантириб борилиши лозим. Бунда суҳбат, ватанпарварлик мавзусидаги бахслар, кинофильмлар тамоша қилиш, музейларни ва ҳарбий-ватанпарварликка оид мемориал ёдгорликларни зиёрат қилиш, маърузалар ўқиш шаклидаги усуллардан фойдаланилади. Мафкуравий иммунитет тиббий иммунитетдан фарқли равишда туғма бўлмай, шакллантирилиб бориладиган тарбиявий жараёндир.

Иккинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда сиёсий маданиятга таяниш лозим. Сиёсий маданият учта таркибий элементнинг бирлигидан хосил бўлади. Биринчи элемент – сиёсий онг. Бу сиёсий билимга, маълумотларга эга бўлишдир. Иккинчи элемент – сиёсий ишонч-эътиқод. Бу олинган сиёсий билимларнинг ҳаққонийлигига қатъий ишониш. Ўзингиз ишонмаган нарсага бошқани ишонтира олмайсиз. Сиёсий ишонч-эътиқод узоқ вақт мобайнида шаклланади. Ҳарбийларга ҳам мунтазам мафкуравий тарбия бериш орқали мафкуравий иммунитетни вужудга келтириш мумкин. Учинчи элемент – сиёсий фаолият. Шахснинг сиёсий жараёнларда, сиёсий муносабатларда бевосита иштирок этиши. Ҳарбийлар эса мафкуравий иммунитетни бошқаларга ҳам сингдиришида сиёсий амалий фаолиятини кўрсатишади. Хуллас, сиёсий маданият – сиёсий билимлар, сиёсий эътиқод ва сиёсий фаолиятнинг бирлиги сифатида шаклланади. Сиёсий маданияти шаклланган ҳарбий хизматчига мафкуравий иммунитетни сингдириш осон кечади.

Учинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллатиришда ҳарбийларнинг ҳуқуқий билимларига, ҳуқуқий маданиятига ҳам таяниб иш юритиш лозим. Ҳарбий хизматчи ўзининг ватан олдидаги ҳуқуқ ва бурчларини яхши англай олиши, ватан равнақи учун ўзининг ҳиссасини қўшишни ҳарбий-ватапарварлик бурчи деб билиши лозим. Ҳуқуқий билимлар ҳарбийларнинг Конституцияни, миллий ва халқаро қонунларни қай даражада ўзлаштирганликлари, Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида таёрланаётган қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлишлари билан боғлангандир. Шу сабабли миллий ва халқаро қонунчилик, Конституциямиз ва ҳуқуқий билимлар ҳақида ҳарбийлар ўртасида мунтазам суҳбатлар олиб борилиши лозим. Ҳарбийлар ҳарбий низом талабларига қатъий риоя этишлари лозим. Бундай низомларни ҳам ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган тарзда такомиллаштириш лозим. Бу низомларга мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларини ҳам киритиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Тўртинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда жамоат ташкилотларининг ўрни катта. Шу туфайли мафкуравий иммунитетни шакллантиришда ҳарбий-ёшлар орасида Камолат ёшлар ҳаракатининг, сиёсий партия ва ҳаракатларнинг, ҳарбий хизмат фахрийлари уюшмаларининг, маҳалла ташкилотларининг роли беқиёсдир. Бу тарбияда уларнинг имкониятларидан кенг кўламда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Бешинчидан, мафкуравий таҳдид шакллари ҳозирги замон глобаллашув шароитида кенг миқёсда ва жуда катта тезликда тарқалиши, шу тарзда дунё халқлари дунёқараши ва онгига деструктив таъсир кўрсатиш эҳтимоллиги катта бўлганлиги учун мафкуравий иммунитетни ана шу хавф-хатар кўламини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш лозим. Айниқса, ҳарбий хизматчиларига, улар турли миллат ва диний эътиқод вакиллари бўлганлиги сабабли мафкурақий иммунитетни дифференциал тарзда сингдириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг маъноси шуки, маҳаллий оилада ўсганларга, европача усулда тарбия топганларга, ноисломий эътиқодга эга бўлганларга алоҳида-алоҳида ёндошмоқ керак.

Тузувчи Б.О.Тураев

 


[1] Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. Т.:Академия, 2007. 336-б.

[2] Каримов И.А. Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати.// Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 2-жилд. 98-99б.

[3] Ўша жой.

[4] Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин.// биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-том. 84-102 б.

[5] Каримов И.А. Ҳушёрликка даъват. // Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-том. 22-31 б.

[6] Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. Т.:Академия, 2007. 191-б.

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:123

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:109

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:185

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...