Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл!

Category: Мақолалар
Created on 11 October 2017 Hits: 75

Ҳар бир ота она борки ўз фарзандини бахтли бўлиб камол топишини келажакда ўз фарзандидан меҳр мурувват ва роҳат кўришни истайди. Мана шундай бахтга эришмоқлик учун ота-она фарзанд тарбиясига жиддий эътибор бермоқлиги лозимдур.

Акс ҳолда бефарқлик ва лоқайдлик сабабидан ўзларимиз ўстираётган бу фарзандлар биз ота-оналарни ҳамда миллатни оғир ҳолатларга солиб қўйишлиги мумкин.

Доно халқимиз “Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл!” деб бежиз айтмаган. Ўзидан насл қолдиришликни ҳар қандай жонивор уддасидан чиқади. Бу махлуқотлар ичида одамзотгагина ўз парвардигори томонидан тарбия беришликдек улуғ вазифа юклатилган. Келажагимиз бўлиб турган бу ёшлар эртанги кунимизнинг буюкларидир. Ҳар бир жамият ўз фарзандларини муносиб фуқаролар бўлиб етишишини истайди, улар мамлакат тараққиёти, юрт равнақи ва гуллаб яшнашига ўз улушларини қўшадилар, деб умид боғлайдилар. Ҳар бир оила бир ватандир, ҳар бир оила жам бўлиб бир бутун жамият бўлади. Фарзандларимизнинг беморлиги билина бошласа бизлар унинг давосини излашликка интиламиз, ҳар қандай вазият бўлсин хоҳ тун ярми бўлсин, хоҳ қаҳратон совуқ бўлсин фарзандимизнинг соғлигини тиклашликка жон-жаҳдимиз билан мол мулкимизни сарфлаймиз. Аммо фарзандларимизнинг маънавий беморликлари ортиб бораётгани яъни фарзандимиз одобсиз бўлиши, ёмон йўлларга юриши, ўғирлик қилиши, гиёҳвандлик ва ичкилик йўлларига кириб қолиши ва яна бир қанча иллатларга ботиб қолиши бизларни ташвишга қўймайди. Фарзандни баданий соғлигини даволашни иложини топиш мумкиндир, лекин унинг маънавий соғлигига ўз вақтида эътибор бериб, уни чораси кўрилмас экан, даволаш ҳам қийинлашиб бораверади. Ота она фарзандини тақводор, одамларга яхшилик қиладиган ор-номусли қилиб ўстириши керак.

Инсон одоби билан гўзалдир. Шу боис фарзандга ёшлигиданоқ илм ва одобни ўргатиш зарурдир. Ҳадисларда шундай деб баён қилинади: “Ҳар бирингиз тарбиячисиз ва ҳар тарбиячи қўл остидагиларга жавобгардир”. Бизлар ўз фарзандимизни яхши ишларида мақтовга сазовор бўлганимиз каби уларнинг бетарбия бўлишида жавобгар эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Улуғларимиздан нақл қилинади: “фарзандларингизга давр илмини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келгандирлар”. Бу ўгитга амал қилган миллатгина келажаги порлоқ бўлади.

Зеро ўзгараётган дунёни келажагини ўйлаб, ёшларга диний ва дунёвий илмларни чиройли ҳолатда ўргатсак улар келажакнинг мустаҳкам пойдевори бўлади. “Оилавий тарбия масаласида хатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонадондаги маънавий иқлимни, ўзаро ҳурмат, ахлоқ одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш айни муддао бўлар эди”. Хулоса қилиб Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда “Тарбия биз учун: ё ҳаёт, ё мамот, ё саодат, ё фалокат” дир.

Парвардигор ҳаммамизни ўзи рози бўладиган даражада ҳаёт кечиришимизга ва фарзанд тарбиясида ҳам хато қилмасдан яшамоғимизга муваффақ этсин.

Абдуллаев Бекназар
Хазорасп тумани “Шайх Ҳусайин бобо” масжиди имом хатиби

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:123

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:109

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:147

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:185

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...