Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Вафот этиб, жасади чиримаган қори

Category: Мақолалар
Created on 03 October 2017 Hits: 194

Биз зиёрат сафари билан Душанбе шаҳрига бордик. Борган уйимиз эгаси илм аҳлидан бўлгани учун суҳбатимиз ҳам диний мавзуларда кўпроқ бўлди. Шуларнинг ичида ҳаамамизни ҳайрон қолдириб Аллоҳнинг бандаларига жуда меҳрибон эканини бизга яна бир бор ҳис эттирган мана бу воқеа бўлди.

Буни сиз азизларга ҳам илиндик, шояд ҳар бир мусулмон ибрат олиб иймони зиёда бўлса.

Мезбонимиз шундай ҳикоя қилади: “Қўшнимнинг ўғли бундан беш-олти йил муқаддам Тожикистондаги нотинч аҳволда йўқолиб қолди. Ўзи Қуръон ёдлагани узоқ қишлоқдаги муаллимнинг ҳузурига бориб, ўша ёқда Қуръонни тўлиқ ёд олиб, мураттаб қори бўлди. Жуда тақводор ва ҳалим йигит эди. 90-йиллардаги тўс-тўполонлар у қишлоққа ҳам таъсир қилди ва ким-кимни душман тутганини билолмай қолди. Бу орада қори йигит ҳам дараксиз йўқолди. Ота-онаси бу талофатлардан сўнг уни суриштирмай ҳам қўйди.

Орадан беш-олти йил ўтди. Бир куни қўшнимиз бизникига шошиб келди ва: “Домла, ўғлим топилибди, аммо...” йиғлаб юборди. Вазиятни тушунтиргач машинага ўтирдиг-у, йўлга чиқдик. Узоқ йўл юриб у қишлоққа етдик. Қишлоқ аҳли ҳайрон... биз ҳам йигитни кўриб ҳайрон бўлдик. Ўқ еган, ярадор, қон оққан, аммо қотиб қолган. Кийимлар чириган, аммо жасадга ҳеч нарса қилмаган. Айтишларича, атрофдаги сойларнинг бирида қўй боқиб юрган чўпон қум тагидан чиқиб қолган бир қўлни кўриб қолибди ва уни тортса қумнинг тагидан жасад ҳам чиқибди. Шунда уни чиқариб олиб, атрофдаги қишлоқ аҳлидан сўрабди. Қишлоқ аҳли жасадни кўргандан таниб, уни фалончи қори аканинг шогирди эканини билибди. Аммо у йўқолганига анча йиллар бўлган эди. Шунда унинг ота-онасини топиб хабар беришган.

Қори йигит бундан анча йил олдин ўлдирилган бўлиб, жасади чиримаган эди. Биз отаси билан бордик ва уни олиб қайтдик. Йўлимиз узоқ, бошқа вилоятда бўлгани учун бир нечта назорат постларидан ўтишимизга тўғри келди. Йигитни оддий кийинтириб, ёнимизга ўтирғизиб олиб келдик. Йўлда кўрган пост ходимлари ҳам йигитни ухлаётган деб ўйлашди ва уни безовта қилмай қўя қолайлик дейишиб ўтказиб юборишди. Уни уйига олиб келдик ва одамлар кўриб ибрат олсин, дея бир неча кун дафн қилмай турдик.

У ҳаётлигида ҳақиқатда мураттаб қори, Аллоҳнинг каломини қалбига жойлаган тирик Қуръон эди. Ҳаётида Аллоҳнинг китобига муҳаббат қўйиб, уни эъзозлагани учун, ўлимидан кейин у Каломнинг Эгаси бўлмиш Аллоҳ таоло бу йигитнинг жасадини ер ва қурт-қумурсқаларга ем қилиб қўймади. Бу Аллоҳ таолонинг биз бандаларига кўрсатган икроми эмасмикан”.     

Манба:azon.uz

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:124

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:110

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:187

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...