Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 202

Муаллиф: Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.).

Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Бугунги кунда кўплаб тилларга таржима қилинган девонлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 1а) :

 ...  چو به کشد مطرب    كى عراق كاه اصفهان كيرد  پيامى آورد باز از پیش جای …

 Асар сўнги (в. 194б) :

تا بوى زياده پیرشوم زنده شوم  دراز روى توش  كنارى مردم  در حسرت لعل آبدارت مردم 

 Настаълиқ. 194 варақ. (в. 1а-194б) ; 14 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´95 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати :  нусха муқовадан ажралиб, варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …