Home / МАҚОЛАЛАР / Инсоннинг ўзи ўз саломатлиги учун масъулдир

Инсоннинг ўзи ўз саломатлиги учун масъулдир

Киши умрининг асосий қисми – бу унинг дунёга келиши, ўсиб улғайиши, таълим ва тарбия олишига, уйланиши жамиятга ўз ўрнини топиши ва албатта саломатлик кабилар билан бевосита алоқадор бўлади.

Аллоҳ таола бизларни мукаммал яратди дедик. Саломатликни ҳаммамиз яхши биламиз. Аллоҳ таоло бизларга барча неъматларни бериб шукр қилишга буюрган.

Хоссатан тана аъзоларимизга қарасак барчаси бекамукўст яратилган. Ва бизлар мана шу танамизга масуъулмиз. Биз бу тана аъзоларимизга ғамхўрлик қилиб покиза сақлашга, вақтида овқатланишни, етарлича дам олиш, танамизга зулм қилмасликга буюрилганмиз.

Бу дунёда ҳар бир нарсанинг икки томони бор. Саломатлик тушунчасини яхши англаш учун унга қарама қарши томонини олайлик яъни касаллик. Одамда биз саломатликка то қайсидир бир аъзомизни фаолиятига бирон бир салбий ҳолат бўлмагунча эътибор бермаймиз, Аллоҳ таолога ўша аъзони шукрини бажо келтирмаймиз. Соғлиғимизга путур етганда Аллоҳ таолони эсга оламиз ва шифо беришини сўраб илтижо қиламиз.

Аслида турмуш тарзимизга бир назар ташлайлик. Турмушимизда соғликка катта эътибор беришимиз керак бўлган бир қанча талаблар мавжуд. Бунда зарарли эмас, арзимас, ҳечқиси йўқ, ота-бобом қилган, бу масалани ҳал қилишга ҳали вақт бор, қабилида иш тутиш, ундан воз кечишини пайсалга солиши ярамайди. Бу илатлар ҳозирги кунда жуда кенг тарқалган нос, сегарет, ичкиликбозлик, турли туман уят деб саналган ишлардир. Бир қарашда арзимаган нарса бўлиши мумкин, лекин аслини оладиган бўлсак катта зарар. Нос, сигаретни олайлик. Уни чекувчилар уни зарарини билишади лекин бепарво ёки ундан воз кечишини уддасидан чиқолмайди. Чунки уни қулига айланиб бўлишган.

Энди болаларни олайлик. Эртага улар ҳам отам чекадику деб улардан андоза олади. Чунки фарзандга биринчи навбатда идеал одам ота ҳисобланади. Маст қилувчи ичимликларни ичувчиларни аҳволи булардан баттар.

Ичувчиларни олсак. Улар бир-бирини ундаш учун “йигитмисан” ёки “буни эркак ичади” деган даъвони қилишаркан.

Оқибати жиҳатидан носми, тамакими, ичимликми, ҳаммаси ҳам хавфли. Улар доим бири иккинчисини тўлдириб, эргашиб юради. Ҳаммаси биргаликда эса касалликлар, бахтсиз ҳодисалар, иктисодий қийнчиликлар, жиноят ва бевақт ўлимни олиб келди. Ёинки соф эътиқоддан айиради. Модомики шундай экан ҳаммамиз ўз соғлиғимизга масъулмиз.

Тананинг соғлом бўлиши ва уни турли касалликлардан сақлаш ҳар бир инсонни бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда қанчалик дори-дармонлар кўпаймасин, тиббий муассаса сифати, шифокорлар савияси, тиббий техника яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги ҳақида қайғурмаса кутилган натижага эришиб бўлмайди.

Инсон учун бебаҳо бойлик – бу соғлик-саломатликдур. Уни асраш эса ҳар биримизга омонат қилиб берилган. Шунинг учун ҳам инсон ўз соғлигини эҳтиёт қилиши вожиб амаллардан ҳисобланади.

Доно халқимиз “Тани соғлик – туман бойлик” деб бекорга айтмаган. Ақл – идрок соҳиби бўлган инсон ўз ҳаётини қадрлаши лозим бўлади.

Бироқ, Аллоҳ таоло берган соғлиқ неъматини гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлганлар англашганида эса анча кеч бўлади.

Инсон сиҳат-саломатлиги ва ақлига зарар қиладиган гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши шариатда ҳаром қилингандур.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар” дейилади.

Машҳур олим ва улуғ ҳаким Абу Али Ибн Сино соғ-саломат узоқ умр кўриш сирларини бундай баҳолайди: “Узоқ умр кўриш унинг танани мунтазам равишда чиниқтириш, вақтида тўғри овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш, ва айниқса бекордан-бекорга асабий бўлмаслик даркор”.

Ибн Сино умрни баракали қилиш ва сермазмун ҳаёт кечириш учун жоҳил бўлмаслик, ширинсухан бўлиш, таомга ўч бўлмаслик, шароб ва хамр ичмаслик, тамаки чекмаслик зарур эканини аниқлаган эди.

У: “Агар мунтазам равишда бадантарбия машқлари билан шуғулланилса дори-дармон истеъмол қилишга эҳтиёж қолмас эди” деган.

Доно халқимиз: “Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган яхшироқ” дейди.

Шундай экан, ҳар бир ота-она, ҳар бир киши соғлом миллатни вояга етказади. Соғлом миллат эса иншааллоҳ улкан ишларга қодир бўлади.

Абдуллаев Бекназар
Хазорасп тумани “Шайх Ҳусайин бобо” масжиди имом хатиби

Check Also

КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТУБ АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Мустамлакачилик истило этилган мамлакат аҳолисига нисбатан зўрлик ҳисобланади. Бинобарин, зўравонлик мустамлакачилик сиёсати сифатида барча метрополияларга …