Home / МАҚОЛАЛАР / ЧЕСТЕР БИТТИ КУТУБХОНАСИДАГИ “САҲИҲИ БУХОРИЙ” АСАРИ ВА ҲАДИС, ТАФСИР, ФИҚҲ ИЛМИГА ОИД БЎЛГАН БОШҚА ҚЎЛЁЗМАЛАР

ЧЕСТЕР БИТТИ КУТУБХОНАСИДАГИ “САҲИҲИ БУХОРИЙ” АСАРИ ВА ҲАДИС, ТАФСИР, ФИҚҲ ИЛМИГА ОИД БЎЛГАН БОШҚА ҚЎЛЁЗМАЛАР

Ирландиянинг Дублин шаҳрида Алфред Честер Битти (1875-1968) кутубхонасида сақланаётган ҳадис, тафсир, фиқҳ илмига оид бўлган асарларнинг қўлёзма нусхалари ўтмишдан дарак берувчи нодир китоблар саналади.

Чeстeр Битти кутубxoнаси – Дублин қалъасида, Дамe Стрeeт ва Кристчурч сoбoрига яқин жойда жoйлашган бўлиб, кутубxoна ва музeйга кириш бeпул.

Чeстeр Битти кутубxoнасидаги қўлёзмалар VIII асрдан то XX асрнинг бошларигача бўлган даврга оид бўлиб, мазкур кутубхонада 5500 га яқин қўлёзма китоблар бор. Уларнинг 2650 га яқини араб қўлёзмаларидан ибoрат бўлиб, уларнинг аксарияти тариx, дин, ҳуқуқшунoслик, астрoнoмия ва тиббиётга бағишланган. Қадимий қўлёзмалардан 1001 йилда таниқли xаттoт Ибн ал-Баввoб тoмoнидан Бағдoдда кўчирилган “Қуръoни карим” нусхаси мавжуд. Бундан ташқари, Бобурийлар сулоласи вакиллари Акбаршоҳ, Жаҳoнгир ва Шoҳ Жаҳон ҳукмрoнлиги даврига оид бўлган қўлёзмалар ва расмларнинг катта тўплами, 300 дан oртиқ Фoрс қўлёзмалари, Тeмурийлар ҳукмдoри Бойсунғур учун яратилган «Саъдий Гулистoн» нусxаси мавжуд. Туркий қўлёзмалар 160 га яқин бўлиб, энг кичик гуруҳни ташкил этади ва Усмoнли туркчаси ва Чиғатойча қўлёзмалардан ибoрат. Умуман oлганда, кичик тўплам бўлса-да, сақланиб қoлган матeриаллар сифати ва бeзатиш жиҳатидан жуда яxши ва айниқса санъат тариxчилари учун катта манба ҳисoбланади.

Ислoм тариxи ва санъати сoҳасидаги асoсий манбалар Владимир Минoрский ва А.Ж. Арбeрининг турк ва фoрс қўлёзмаларининг каталoглари мавжуд.

Тoмас Арнoлд эса тўпламнинг ҳинд қўлёзмалари каталoгини яратган.

“Қуръoни карим” қўлёзма нусхалари ҳақида А.Ж. Арбeрининг Чeстeр Битти кутубxoнасида сақланадиган рўйxати асосида танишиб чиқиш мумкин[1].

Тўплам рақамлаштирилмаган, аммo тадқиқoтчилар ўқиш залидаги асл нусxаларни кўришлари мумкин.

Мазкур қўлёзмалар фондида[2] Имом Бухорий қаламига мансуб бўлган «Саҳиҳи Бухорий» асарининг қуйидаги турли даврларда кўчирилган 17 та нусхаси сақланади:

4996-рақам остида сақланаётган «Саҳиҳи Бухорий» асари 122 бетдан иборат, ўлчами 26,8х18,4 см., XIII асрда насҳ хатида кўчирилган;

3080-Саҳиҳи Бухорий. 75 бет, ўлчами 26х18,3 см., XIII асрда кўчирилган;

3771-Саҳиҳи Бухорий. 264 бет, ўлчами 20,5х14,7 см., хаттот Исмоил бин Муҳаммад бин Бардис бин Наср бин Бардис бин Раслан Баолий (ваофти 785-786/1383-1384) томонидан 778/1378 йилда кўчирилган;

4720-Саҳиҳи Бухорий. 278 бет, ўлчами 26,8х18,4 см., хаттот Муҳаммад бин Абдуллоҳ бин Яҳё бин Абдул Вали Тануҳий Ҳанбалий томонидан 785/1383 йилда кўчирилган;

4061-Саҳиҳи Бухорий. 76 бет, ўлчами 27,2х18,4 см., XIV асрда кўчирилган;

4180-Саҳиҳи Бухорий. 131 бет, ўлчами 24х18,6 см., XIV асрда кўчирилган;

4185-Саҳиҳи Бухорий. 224 бет, ўлчами 27х17,8 см., XIV асрда кўчирилган;

4186-Саҳиҳи Бухорий. 106 бет, ўлчами 26,8х18,5 см., XIV асрда кўчирилган;

3177-Саҳиҳи Бухорий. 242 бет, ўлчами 27,9х18,8 см., хаттот Ҳасан бин Тоййиб бин Юсуф бин Тоййиб Ироқий томонидан 840/1437 йилда кўчирилган;

4197-Саҳиҳи Бухорий. 242 бет, ўлчами 28,2х19 см., хаттот Ҳасан бин Тоййиб бин Юсуф бин Тоййиб Ироқий томонидан 840/1437 йилда кўчирилган;

4060-Саҳиҳи Бухорий. 135 бет, ўлчами 20х13,7 см., 861/1457 йилда кўчирилган;

4235-Саҳиҳи Бухорий. 277 бет, ўлчами 25,5х16,5 см., хаттот Абдураҳмон Насиҳ Тарабулусий Ҳанафий томонидан 876/1471 йилда кўчирилган;

4236-Саҳиҳи Бухорий. 228 бет, ўлчами 27х17,5 см., хаттот Абу Бакр бин Аҳмад бин Даас томонидан 905/1499 йилда кўчирилган;

4718-Саҳиҳи Бухорий. 110 бет, ўлчами 27,3х20,8 см., хаттот Муҳаммад бин Муҳаммад бин Муҳаммад Ансорий томонидан XV асрда кўчирилган;

4198-Саҳиҳи Бухорий. 200 бет, 26,5х18 см., XV асрда кўчирилган;

4243-Саҳиҳи Бухорий. 347 бет, ўлчами 30,5х20,5 см., XV асрда кўчирилган;

3375-Саҳиҳи Бухорий. 200 бет, ўлчами 26,1х17,9 см., хаттот Шиҳобиддан Аҳмад бин Маҳмуд Байлуний томонидан XVII асрда кўчирилган;

Шунингдек, Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард Қушайрий Нишопурий (821-875 йй) қаламига мансуб бўлган “Саҳиҳи Муслим” асарининг тўртта нусхаси: 5193-Саҳиҳи Муслим. 213 бет, ўлчами 26,7х19 см., хаттот Абдужалил бин Абдураҳмон Минҳожий (836/1433) томонидан 853/1449 йилда кўчирилган; 3384-Саҳиҳи Муслим. 240 бет, ўлчами 25,3х18 см., хаттот Муҳаммад бин Иброҳим бин Абулқосим Майдумий томонидан 678/1279 йилда кўчирилган; 4211-Саҳиҳи Муслим. 240 бет, ўлчами 17,8х13,8 см., 523/1454 йилда кўчирилган; 4248-Саҳиҳи Муслим. 480 бет, ўлчами 29,2х18,6 см., хаттот Аҳмад бин Абу Бакр бин Муҳаммад Котиб томонидан 863/1459 йилда кўчирилган;

Мазкур кутубхонада ҳадис, тафсир, фиқҳ илмига оид бўлган яна бир қатор асарлар ҳам сақланиши диққатга сазовордир. Жумладан, 4644/II-Мунтаҳаб мин саҳиҳи Бухорий. Маҳмуд бин Али бин Маҳмуд Саррож Дамашқий. XIV аср; 5042-Мухтасари саҳиҳи Бухорий. Бадриддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Иброҳим Киноний Ҳамавий (733/1333) 108 бет, ўлчами 17,8х13,7 см., 858/1454 йилда кўчирилган; 5203-Шарҳи Жомеъ ас-сағир. Заҳириддин Аҳмад бин Исмоил Темиртоший (650/1252). 253 бет, ўлчами 28х19,8 см., XIV асрда кўчирилган; 5375-Ҳадис., XIV асрга кўчирилган насҳ хатида 129 саҳифа, ўлчами 24,3х16,3 см; 4710-Элом ал-муҳаддис. Абу Сулаймон Ҳамд бин Муҳаммад бин Иброҳим Каттобий (386/996). 154 бет, ўлчами 18,3х16,4 см., 487/1094 йилда кўчирилган; Ал-Жомеъ ал-Кабир. Абу Исо Муҳаммад бин Исо бин Муҳаммад бин Савра бин Муса Термизий (279/892). 195 бет, ўлчами 26,2х17,7 см., хаттот Мустафо бин ҳожи Қутулмиш 626/1229 йилда кўчирилган;

Бурҳониддин Марғиноний (1123-1197 йй) қаламига мансуб бўлган “Ҳидоя” асарининг мазкур кутубхонадаги нисбатан қадимийроқ ҳисобланган нусхаси 658/1260 йилда хаттот Али бин Муҳаммад бин Али Ғиждувоний томонидан кўчирилган, 312 бетдан, ўлчами 29,8х15,3 см. бўлиб, 3633-рақам остида сақланмоқда;

5346-рақам остида Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий (1075-1144) томонидан ёзилган “Ал-Кашшоф” асарининг хаттот Умар ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд томонидан 861/1457 йилда кўчирилган нусхаси, 238 бетдан иборат. Шунингдек, мазкур асарнинг яна ўнга яқин нусхалари мавжуд бўлиб, улардан қадимий нусхаси 4182-276 саҳифадан иборат, XII асрда кўчирилган; 4298-210 саҳифадан иборат, хаттот Абул Фазоил Муҳаммад бин Абу Бакр Аҳмад бин Иброҳим Шибдий Обивардий томонидан 617/1220 йилда кўчирилган; 4050-278 саҳифадан иборат, хаттот Муҳаммад бин Қосим бин Жаъфар томонидан 670/1272 йилда кўчирилган; 5438-рақам остидаги нусхаси 300 саҳифа, XIV асрда кўчирилган; 4289-218 саҳифадан иборат, хаттот Маҳмуд Маҳрий томонидан 685/1286 йилда кўчирилган; 4312-хаттот Муҳаммад бин Муҳаммад Бурҳон Қошғарий томонидан 743/1342 йилда кўчирилган китоб 254 саҳифадан иборат; 4998-XIV асрда кўчирилган китоб 276 саҳифадан иборат бўлган асарларнинг қўлёзма нусхаларини келтириб ўтиш мумкин.

Келгусида Чeстeр Битти кутубxoнасидаги қўлёзмалар ҳақида алоҳида тадқиқот олиб борамиз.

М.Ў. Амонов
ИБХИТМ қўлёзмалар билан ишлаш ва музей
бўлими кичик илмий ходими
[1] Arthur J. Arberry, The Koran Illuminated: A Handlist of the Korans in the Chester Beatty Library, Dublin 1967.
[2] Ушбу қўлёзмалар ҳақида батафсил қаранг: Arthur J. Arberry, The chester Beatti Library, A Handlist of the Arabic Manuscripts, Dublin 1955-64.

Check Also

ХIХ АСР ОХИРИ ВА ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ САМАРҚАНД МАЪРИФАТПАРВАРЛИК АДАБИЁТИ НАМОЯНДАЛАРИДАН БИРИ САБРИЙ МУФТАҚИРИЙ МЕРОСИ

Сабрий нақшбандия тариқати вориси, ХХ аср бошлари адабий жараёнига ўзига хос ҳисса қўшган, шоир, шайх …