Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бобур туйғулари товланувчан шоир

Бобур туйғулари товланувчан шоир

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётнинг ғаниматлигини теран англаган, руҳий эркинликни қадрлаган ҳаётсевар, баъзан эса армонлар исканжасида азобланувчи маҳзун, тушкун кайфиятли инсон сифатида тасаввуримизда пайдо бўлади. Аммо, ҳар қандай вазиятда ҳам шоир чапдастлик билан ўз руҳий ҳолатини яхшилик ва умидворликка йўналтира олади.

Бори элга яхшилиқ қилғилки, мундан яхши йўқ,

Ким дегайлар, даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ.

Шоир шеъриятини кузатар эканмиз, назаримизда, шундай бир мавзу борки, ҳар бир асарига томирида оқувчи қондек жон, тириклик ато этиб туради. Бу кенг маънодаги соғинч, соғиниш туйғусидир. Муҳаббатни соғиниш, яхшилик, вафо, садоқат, хиёнатсиз дунё, ватанни соғиниш…

(Сўзимни ўқуб англағайсен ўзумни китобидан) 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқ дипломатияси ва глобал ҳамжиҳатлик

Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси …