Home / ЯНГИЛИКЛАР / Мукофот муборак

Мукофот муборак

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилинган эди.

Бугун, 17 январь куни Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Йил танлови – 2019” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.​

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2019 йилнинг “энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти” йўналишида 3-ўринни қўлга киритгани эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоасини ушбу муносиб эътироф билан самимий муборакбод этади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Танлов” ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича аниқланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …