Home / ЯНГИЛИКЛАР / Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кўжа Марказ меҳмони бўлди

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кўжа Марказ меҳмони бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган юртимиздаги ёш илмий-тадқиқот муассасаларидан биридир.

Марказнинг шарқона меъморлик услубида қурилгани, шунингдек, бу ерда Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ижодидан сўзловчи, илмий сафарлари акс этган мусаввирлик ишлари муассасага ташриф буюрувчи ҳар бир зиёратчида ўзгача таассурот қолдиради.

Шу боис Марказга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кўжа бошчилигидаги делегация аъзолари 5 декабрь куни Марказга ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Ш.Умаров кутиб олиб, уларни Марказ фаолияти билан яқиндан таништирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Бухорий ва мусулмон оламининг илмий мероси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ва Қуръон илмлари …