Home / МАҚОЛАЛАР / Мустақиллик бизга кенг имкониятлар яратмоқда

Мустақиллик бизга кенг имкониятлар яратмоқда

Истиқлолнинг дастлабки йилларида одилона сиёсатнинг самараларини барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам, яъни биз, дин аҳлига билдирилаётган ишонч, ғамхўрлик ва эътибор, имкониятлар яратилганини ҳам кўринишимиз мумкин.

Ибодатлардаги эмин-эркинлик, масжидларнинг мустақил фаолияти, мадрасалар сонинг ошишини улардаги ўқув жараёнларини дунё талаблари даражасига кўтарилганини қувонарли ҳолдир. Улуғ алломаларимиз, қолдирган бой илмий меросининг маърифатга ташна халқимизга етказилишини, улар абадий қўним топган зиёратгоҳларнинг муҳташам қадамжоларга айлантириши каби қўпдан кўп. Мисоллар фикримизнинг яққол исботидир. Юртимизнинг биринчи Президенти марҳум Ислом Каримовнинг бевосита ташаббуси билан 2008 йил май ойида Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро марказининг ташкил этилиши бу соҳада амалга оширилган хайрли ишларининг извий давоми бўлади десак, асло муболаға бўлмайди.

Марказни “Муҳаддислар султони,” бутун дунё имоми, “милатимиз фахри” Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратлари абадий қўним топган зиёратгоҳ ёнида барпо этилишини диққатга сазовордир.

Марказнинг бир нечта вазифалари бўлиб, шулардан бири республикамиз, жомеъ масжидларида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг ҳам диний ва дунёвий билимлар бўйича малакаларини оширишлардан иборат.

Мустақиллик берган имкониятлар шарофати билан икки маротаба, бу улуғ даргоҳда таълим олиш бахтига муяссар бўлдим. Ҳар иккала давра машғулотларида ҳам марказда биз, тингловчилар учун яратилган қулайлик ва шаройитлардан бениҳоя севиндик. Турли вазирликлар ва олий ўқув юртлардан жалб қилинган профессор ўқитувчиларнинг ҳаётий тажрибалари диний ва дунёвий фанларга оид маърузалари, тавсиялари, барча тингловчиларда унитилмас таассуротлар қолдирди. Имом Бухорийдек улуғ зотнинг ёнларида ойлаб илм ўрганишни, ибодат қилишни, у зотни зиёрат қилиш маънавий меросларидан баҳраманд бўлиш менинг назаримда ҳар қандай инсонинг қалби тасвирлаб бўлмас сурур ва ҳурур ифтихор бағишлайди. Ватан соғинчи билан қатоғон сабабли ўзига юртларда яшаётган қанчаданд-қанча ватандошларимиз, бу зоти маърифатининг қабрларини бир марта зиёрат қилишга муштоқ мўъмин-мусулмонларнинг сон-саноғи бўлмаса керак.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз фозилу фузалолари азал-азалдан жаҳон аро шуҳрат қозониб, ҳақли равишда “Ислом оламининг қуввати” унвонига сазовор бўлган. Самарқанд ва Бухорода Мирзо Улуғбек қурдирган мадрасалар ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Айни вақтда аждодларимизнинг диний-маърифий меросини янада теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттириш бугунги авлод олдида турган долзарб вазифалардан саналади.

Шунингдек, шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида дунёда муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай мураккаб вазият динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини аҳоли ва, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотлари, диний соҳа вакиллари билан учрашувида диний таълим тизимини таҳлилий ўрганиб чиқиш ва замон талаблари асосида такомиллаштириш, юқори илмий тайёргарликка эга мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Ана шу вазифалар асосида буюк мутафаккир аждодларимиз асос солган илмий мактаблар ва йўналишлар давомийлигини таъминлаш, олий ва ўрта махсус диний таълим ўқув юртлари, илмий тадқиқотлар марказларини юқори илмий савия ва малакага эга мутахассислар тайёрлаш мақсадида Президентимиз томонидан 2017 йил 15 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор барчамизни беҳад қувонтирди.

Хусусан, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифи ва ташаббуси асосида ислом дини равнақи, унутилган улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолияти, шунингдек, уларнинг нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё халқлари тан олган асарларини халқимизга қайтариш, диний билимларни теран ўрганиш имконини берувчи янги билим даргоҳларини очиш, хорижий мамлакатлар билан турли соҳаларда кенг алоқалар боғлаш бўйича кўплаб хайрли ва эзгу ишлар амалга оширилди. Бу ишларнинг барчаси эзгуликни кўзлаб олиб борилаётган оқилона сиёсат маҳсулидир.

Маълумки, дин маданий, маънавий инсоний қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан авлодга етказишдаги роли беқиёсдир. Ўзбек халқи ҳаётига диний қадриятлар, исломий тушунчалар чуқур сингиб кетган. Ёшларни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, алломаларнинг илмий-маънавий мероси ўзбек миллати, халқи ғурурига ғурур қўшиб, уларнинг ворислари сифатида ягона халқ бўлиб яшашида куч-қувват бағишлайди.

Биз, имом-хатиблар бу улуғ даргоҳда олган билимларимизни жамият равнақи, юртимиз тинчлиги, муқаддас динимиз, мусоффолиги айниқса ёшларимиз, баркамол авлод тарбияси йўлидаги фаолиятимизда ўзимизга дастур амал қилиб оламиз. Дунё тан олган Бухорийлар, Термизийлар, Насафийлар каби буюк алломаларни  етказиб берган шу табаррук заминним фарзандлари эканмиз, аждодларимиз руҳи, келажак авлот умидига муносиб яшамоғимиз ҳам фарз, ҳам қарз!

Турдиматов Зухриддин
Наманган вилояти Учқўрғон тумани
“Нурмуҳаммад бува” жомеъ масжиди имом хатиби

Check Also

ЎЗБЕКИСТОН ФАЛСАФА ТАРИХИ РИВОЖИДА НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТАСАВВУФШУНОСЛИК МАКТАБИНИНГ ЎРНИ ВА ИЗДОШЛИК АНЪАНАЛАРИ

Инсоннинг ақлий кашфиёти, интеллектуал салоҳияти юқори даражага етган глобал даврни рақамлашган дунё бошқармоқда. Аммо башарият …