Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида шу мавзуда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари ва БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятига бағишланди.
Анжуманда давлат ва жамоат арбоблари, олимлар ва исломшунослик соҳаси мутахассислари Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан билдирган ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотганини, бу ташаббуслар замирида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва маърифатпарварлик ғоялари мужассам эканини таъкидлади.
Президент нутқидаги ислом маърифати ва бағрикенглик тамойилларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмий-амалий жиҳатдан асослаш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Илгари сурилган ғоялар нафақат сиёсий ва дипломатик, балки маънавий-маърифий жиҳатдан ҳам юксак аҳамият касб этмоқда.
Конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов қатнашиб, бу хусусда ўз-фикр мулоҳазаларини билдирди.
Тадбирда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, исломшунослик соҳасидаги илмий изланишларни чуқурлаштириш ва Ўзбекистоннинг маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига янада кенг тарзда етказиш борасида амалий таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилди.