Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илм бўлган жойда жаҳолатга ўрин йўқ

Илм бўлган жойда жаҳолатга ўрин йўқ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Бахмал туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” аъзолари, таълим ва маънавият соҳаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Марказ илмий ходими У.Муҳаммадиев соғлом диний билим, танқидий фикрлаш қобилияти ва умуминсоний қадриятлар орқали жамиятда барқарорликни таъминлаш заруратига тўхталди. Таъкидланганидек, бугунги кунда жамиятда диний саводхонликнинг ошиши, аҳоли – айниқса, ёшлар орасида соғлом фикрнинг қарор топиши экстремизм ва мутаассиблик каби таҳдидларга қарши кучли профилактика воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, тадбирда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик, ислом динининг асл қадриятлари ва уларнинг давлат сиёсатидаги ифодаси ҳақида фикрлар билдирилди. Диний билимни асоссиз тушунчалардан фарқлаш, муқаддас динимизни нотўғри талқин қилиш оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда жаҳолатга қарши курашда мафкуравий барқарорлик, илмли ва маърифатли жамиятни шакллантириш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Бу йўлда эришилган ҳар бир ютуқ – тинчлик, тараққиёт ва инсон камолоти сари қўйилган муҳим қадам! Маърифатни кенг тарғиб этиш ва уни ҳаёт тарзига айлантириш эса бутун бир жамиятнинг умумий масъулиятидир. Фақат шу йўл билангина биз мустаҳкам, маънавий баркамол ва тараққий этган келажак сари интилишимиз мумкин!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маърифий учрашувларнинг галдагиси – Пахтакорда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Пахтакор туманида туман ҳокимлиги ҳамкорлигида корхона, ташкилот …