Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жаҳолатни енгишнинг энг таъсирчан йўли – маърифат

Жаҳолатни енгишнинг энг таъсирчан йўли – маърифат

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Фориш туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида кенг қамровли тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда маҳалла фаоллари, “маҳалла еттилиги” аъзолари, туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маънавият соҳаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Б.Маҳмудов жаҳолат ва радикализмга қарши маърифат билан курашиш ғоясининг тарихи, бугунги аҳамияти ва амалдаги ифодаси ҳақида атрофлича маълумот берди. Таъкидланганидек, мутаассиблик ва диний саводхонлик савиясининг пасайиши жамиятда турли қарама-қаршиликларни келтириб чиқаради, шундай экан, жаҳолатни енгишнинг энг таъсирчан йўли омманинг маънавий-маърифий онгини юксалтириш, ҳақиқий илмни кенг тарғиб қилиб, ёшларни соғлом фикр ва замонавий билимлар асосида тарбиялашдир.

Тадбир давомида диний-маърифий соҳада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Иштирокчилар бу каби маърифий тадбирлар жамиятда соғлом фикр, маънавий барқарорлик ва аҳиллик муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмат

Check Also

Маърифий учрашувларнинг галдагиси – Пахтакорда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Пахтакор туманида туман ҳокимлиги ҳамкорлигида корхона, ташкилот …