Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маърифий учрашувларнинг галдагиси – Пахтакорда

Маърифий учрашувларнинг галдагиси – Пахтакорда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Пахтакор туманида туман ҳокимлиги ҳамкорлигида корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маънавият соҳаси фаоллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” мавзусида семинар ташкил этилди.

Марказ ходими Б.Маҳмудов йиғилганларга Концепциянинг мазмун-моҳияти, диний бағрикенглик, виждон эркинлиги ва жамиятда соғлом маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг асосий тамойилларини атрофлича тушунтириб берди. Шунингдек, ҳозирги кунда амалга оширилаётган диний соҳага оид ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Иштирокчилар бу каби тадбирлар жамиятда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва умумий маънавий барқарорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юрт ободлиги йўлидаги бирдамлик тадбири

Обод ва озода юрт – тараққиёт тимсоли, унинг таровати ва гўзаллиги халқимизнинг эзгу анъаналари, жумладан, …